Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:23

Россия Бош прокурори: Навальний фильми ортида "АҚШ хуфия хизматлари" турибди


Чайка ва Браудер
Чайка ва Браудер

Россия Бош прокурори Юрий Чайка Кремль танқидчисига айланган ғарблик йирик сармоядор ва “АҚШ хуфия хизматлари”ни рус мухолфати томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм ортда турганликда айблади.

Рус мухолифати лидерларидан бири Алексей Навальний ўз фильмида Юрий Чайка ва унинг оиласини коррупцияда айблаган.

Юрий Чайка “Коммерсант” газетасида 14 декабрда нашр этилган мактубида Hermitage Capital фондининг асосчиси, асли америкалик Британия фуқароси Уилиам Браудер ва “унинг ортида турган хуфия хизматлар” шу ой бошида интернетга қўйилган фильмни чиқаришга топшириқ берганига “умуман шубҳа қилмаслиги”ни ёзган.

Фильм Чайканинг икки ўғлини Россия ҳукумати расмийлари ёрдами ва отасининг ҳимояси остида йирик бойлик тўплаганликда айблайди.

Чайка фильмни “Бош прокуратурани ёмон отлиқ қилиш мақсадида чиқарилган "қора пиар акцияси", деб атаган.

Алексей Навальний эса Россия расмийлари Браудерни танлаганидан "жуда хафа” бўлганини айтган.

У Чайкани истеъфога чиқиш ва қонун олдида жавоб беришни талаб қилган.

Браудер Россияда 2013 йилда солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланиб, сиртдан тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилганди.

“Фильмни олишда мен иштирок этмаганман”

Hermitage Capital сармоя фондининг раҳбари Уилиам Браудер Навальний бошчилигидаги Коррупцияга қарши кураш Фонди тадқиқотларидан таъсирлангани, бироқ унда иштирок этмаганини айтди.

"Мен олиб борилган тадқиқот ва унга асосланган фильмдан жуда таъсирландим, Алексей Навальний ва унинг ҳамкасбларига Чайка ва унинг оиласига қарши ҳайратланарли айбловларни халққа қўрқмасдан ошкор этганликлари учун шарафлар бўлсин. Лекин, менинг ўзим бу тадқиқот, уни молиялаш ва фильмни яратиш учуну ҳеч нарса қилганим йўқ", дея таъкидланади Браудер изоҳида.

Британиялик бизнесмен Чайка томонидан унга қарши илгари сурилган айбловларни "тентаклик" деб атайди.

"Менинг Россияни бузиш мақсадида махсус амалиёт ўтказаётган МРБ жосуси эканим ҳақидаги айбловлар жиноят устида қўлга тушган ва омон қолиш умидида бор кучи билан ўзини оқлашга уринаётган одамнинг валдирашига ўхшайди", дейди Уилиам Браудер.

Душанба куни Москва шаҳар Пресненский туман суди Юрий Чайкани судга берган Коррупцияга қарши кураш Фонди аризасини қабул қилмади.

XS
SM
MD
LG