Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:07

Ўзбекистонда амнистия эълон қилингани хабар қилинди


3 декабрдаЎзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллиги муносабати билан Амнистия эълон қилингани тўғрисида UzDayly.uz сайти хабар қилди.

“Амнистия тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида қабул қилинган.

Амнистия аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилиши айтилмоқда.

Ҳозирча амнистия неча маҳкумга нисбатан қўлланилиши очиқланмади.

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллиги муносабати билан эълон қилинган Амнистия, UzDayly.uz сайтининг хабар қилишича, 52 мингдан ортиқ шахсга қўлланилган.

XS
SM
MD
LG