Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:13

Ўзбек сўми қадрсизланиши фонида КПС нархи барқарор қолмоқда


Тошкент бозорларида сабзавот нархи вилоятлардагидан камида 2 баробар қиммат.
Тошкент бозорларида сабзавот нархи вилоятлардагидан камида 2 баробар қиммат.

К – картошка, П – пиёз, С – сабзи.

Чўнтакнинг ҳажми қандайлигидан қатъиназар, ўзбек оиласи қозонига тушувчи бу маҳсулотлар Ўзбекистонда ижтимоий барқарорлик гарови бўлиб қолмоқда.

Сўнгги бир йил ичида ўзбек сўми қора бозорда 2 баробарга қадрсизланди: 2014 кузида 1 АҚШ долларини 3000 сўмдан сал кўпроқ пулга сотиб олиш мумкин бўлган эса, бугунга келиб 1 доллар нархи 6000 сўмнинг устига чиқиб олди.

Мана шундай шароитда картошка-пиёз нархининг нисбатан барқарор қолаётгани – ўрганишга арзийдиган мавзудир.

Наманганнинг Мингбулоғида яшовчи Исмоилжоннинг айтишича,

- Шу кунда туман марказидаги бозорда “картошканинг 1 килоси 750 сўм, сабзининг 1 килоси 500 сўм”.

Ўзини Нусратилло, деб таништирган йигит ўзи яшайдиган Самарқанднинг Ургутидаги нархларни айтиб берди:

- Кеча бир бир қоп сабзи ва бир қоп пиёз олдим. Сабзининг ҳар килоси 600 сўмдан, пиёз 550-600 сўмга тўғри келди. Картошканинг майдароғини олдим, 800 сўмдан. Йирикроғи қимматроқ экан.

Тошкентда нархлар бироз баландроқ. Пойтахтда яшайдиган уй бекаси Лола опанинг “шоппинги” одатда Чорсу бозорида кечади.

- Картошканинг килоси 1800 сўм, сабзи 2000, пиёз 1500 сўм, деди Лола опа ва “ҳамма нарса қиммат”, деб зорланди.

Чиндан ҳам, агар Наманганнинг Мингбулоғидаги ҳамда Самарқанднинг Ургутидаги нархларга қиёсланса, Тошкентнинг Чорсусидаги нархларнинг 2 – 3 баробар баланд эканлигини кўриш мумкин.

Лекин Чорсудаги нархларнинг кейинги йиллардаги динамикасидан келиб чиқилса, ўсиш ҳар ҳолда сўмнинг қора бозордаги курсидай эмас.

Интернетдаги очиқ маълумотларга кўра, масалан, 2012 йилнинг май-июнь ойларида Чорсуда 1 кг картошка 1000 сўмдан 1600 сўмгача, 2013 йилнинг январь-мартида 1600 сўмдан 1900 сўмгача сотилган.

2013 йил сентябрида эса, 1 кг картошка Чорсуда 750 сўмдан 1200 сўмгача сотилган.

Бу маълумотлардан картошка нархи сўнгги 3 йил ичида 750 дан 1900 сўмгача бўлган оралиқда тебранаётганини кўриш мумкин.

Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати ўзбек оиласи қозонига тушадиган асосий сабзавот маҳсулотлари етарли бўлишини, демакки нархларнинг оилалар бюджетига ўта оғир юк бўлмайдиган даражада сақланишини таъминлаш устида бош қотирмоқда.

Тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаровнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига алоқаси бор – у Тошкент вилояти, Паркент туманида боғдорчилик билан шуғулланади.

Ғолиббекнинг айтишича, бу йил ҳукумат картошка етиштиришга алоҳида эътибор қаратган.

- Бу йил буғдойдан бўшаган барча далаларга картошка экилсин, деган буйруқ бўлган. Масалан, Паркент туманида буғдойдан бўшаган ерларга картошка эктирдилар. Уруғлик картошкани ҳам (ҳукумат) ўзи олиб келиб берди, деди Ғолиббек.

Унинг айтишича:

- илгари паркентлик фермерлар ғаллани йиғиб олганидан сўнг далани ҳайдатиб, ерни помидорчиларга ёки ерёнғоқчиларга сотар эди. Бу йилдан эса, ҳаммага картошка экасан, деган буйруқ келган.

Буйруқ кимники эканлигини аниқлай олмадик.

Ҳар ҳолда картошка етиштиришни кўпайтириш Вазирлар Маҳкамаси назоратидаги масалага ўхшайди.

Интернетдаги очиқ маълумотларга қараганда, жорий йилда мамлакат бўйлаб 2,6 млн. тонна, аҳоли жон бошига ўртача 84 килограммдан картошка етиштириш, ҳосилнинг 363 минг тоннасини уруғликка олиб қолиб, қолган ҳаммасини ички бозорда сотиш режалаштирилган.

2,6 млн. тонналик картошка ҳосилининг қарийб 25 фоизи Самарқанд, 15 фоизга яқини Тошкент, ҳамда тақрибан 30 фоизи Фарғона водийси вилоятларида етиштирилади.

XS
SM
MD
LG