Ёрдамга ошиққан 15 яшар андижонлик бола вафот этди
29 декабр куни Андижон вилояти Чинобод шаҳрида 15 ёшли бола қўшниси хонадонига кетган алангани ўчириш учун шошилиб нобуд бўлди.
Бола қаттиқ югурганидан юраги ушлаб қўлидаги челаги билан ерга қулади.
У Чинобод шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб кетилиб ўша ерда жон таслим қилди.
Воқеа жойини ўраб олган Ички ишлар ходимлари маълумот тўплашмоқда.
Андижон маҳалласи 3 ой газ балонсиз қолди
Андижон шаҳар Тўққиз ариқ (МФЙ) маҳалласида туғилиб ўсганман.
Раисимизнинг исми Абдумажид. У собиқ милиция ходими.
Мана 3 ой булдики, газ баллонларимиз бўш ётибти.
Мана 7 йилдан ошди маҳаллага газ таъминоти давлат томонидан тўхтатилган.
Охири газ балонларга кунимиз қолди. Ҳар куни интизор булиб газ балон кутамиз.
Сўх кўчаларда кўмир бозорлари
Мустақил Ўзбекистоннинг Сўх дегани туманида кўз ўнгимизда Ўзбекистон ўзидан орқада қолган давлат деб айтиб келадиган Қирғизистон фуқаролари кўмирсиз ўтирган ўзбекистонликларга кўмир сотмоқда. Сўх кўчаларини бозор қилиб олган ҳолатда қиш мавсумида биз ўзбекларни қирғиз кўмири билан таъминлашмоқда.
Албатта бу Ўзбекистон қонунларига зиддир. Бироқ Сўх ИИБ бошлиғи ва ходимларининг бу ҳолатга кўз юмиши бепулмикан?
Барака топкур, Сўх халқи Ўзбекистонга ўган эмаску. Қачонгача 146 сўмлик кўмирни Сўх халқи қирғиздан 800 сўмга сотиб олиб қийналиб юради.
Ўзбекистонда ўқувчилардан кузатув камералар учун мажбуран пул йиғиляпти
Бизнинг Зарафшондаги (Навоий вил) 3-сонли мактабда ўқувчилардан кузатув камералар сотиб олиб ўрнатамиз деб мажбуран пул талаб қилишяпти.
Камералар нима керак? Мактаб ҳудудига ким кирди, ким чиқдисини кузатармиш.
Мактаб харажатлари учун давлат томонидан маблағ ажратиладими ўзи?