Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:40

“Милиция текин пахта териш машинасига айланадиган бўлди”


WhatApp орқали Озодликка келган милиция формаси сурати
WhatApp орқали Озодликка келган милиция формаси сурати

“Милиция текин пахта териш машинасига айланадиган бўлди”. Фарғона вилояти ички ишлар ходимларининг Озодликка 18 сентябрь куни йўллаган матуби ана шундай сўзлар билан бошланади.

Милиция ходимларига кўра, “барча ходимлар” ҳафта сўнгида пахта теримига олиб чиқилиши кутилмоқда.

Озодлик 16 сентябрда Фарғона вилояти милиция ходимларига икки ойдан буён ойлик берилмаётхани ҳақида хабар тарқатганди.

Озодликка боғланган милиция ходимлари маошлар берилгани, бироқ ички ишлар ходимлари пахтага сафарбар қилинаётганларини маълум қилди.

“Яшил уст-бошли мардикор”

Милиция ходимларидан бирининг ёзишича, “дам олиш кунлари”да милиция ходимлари ҳам пахтага чиқарилади.

“Теккислан, ростлан пахта даласига қараб қадам бос, деб “рапатам”ни айтиб, жавлон уриб, пахта терамиз. Онанги қози урса, дардингни кимга айтасан, яшил уст-бошли мардикор?” – дея савол қўяди фарғоналик милиция ходими.

Унинг маълум қилишича, Фарғонада ички ишлар ходимларига икки ойдан буён маошлар берилмаётгани ҳақида Озодликда мақола чиқиши ортидан маошлар “пластик карточкаларга” туширилган.

Аммо, милиция ходимлари сўзларига кўра, маошнинг ярими қарзларни тўлашга, қолган ярими эса “пахтада озиқ-овқат олишга кетади”.

Мактубда пахта терими учун ҳақ тўланмаслиги таъкидланган.

“Бизга пул берилмайди. Биз текин бульдозер машинасимиз. Терамиз, терамиз ва яна терамиз. Асло, ҳолдан тоймаймиз. Ҳувиллаган пластикларга пул тушди, энди пахта терамиз. Сизлар билан бўлган суҳбатдан сўнг, ҳувиллаган пластиклар пул кўрди,” дея киноя қилади милиция ходими.

Милиция ходимлари пахтага барча чиқарилиши, аммо теримчилар сони терим бошланган кун маълум бўлишини маълум қилди.

“Сони ҳам ўша куни аниқ бўлади. Ҳозир “инкубатор”да амалдорларнинг болалари ҳам бор. Уларни ҳисобга олиш керак. Агар улар чиқмаса, сони ўзгаради...,” деб ëзди Озодликка фарғоналик милиция зобитларидан бири.

Кузатувчилар назарида, милиция ходимларини пахта теримига сафарбар этиш илгарилари кузатилмаган.

Сўнгги йилларда пахта терими мавсумида кучишлатар тузилмалар вакилларига аниқ вазифа юклатилар эди – одамларни пахтага жўнатиш ва далаларда пахта терими устидан назорат қилиш.

XS
SM
MD
LG