Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:42

OzodlikOnline: Ўзбекистон мустақиллигига ташқи ва ички таҳдидлар кучайдими?


Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланаëтган айни кунларда мустақиллик истиқболи¸ бир томондан¸ постсовет ҳудудидаги сиëсати агрессиялашиб бораëтган Кремль¸ бошқа томондан¸ Афғонистон шимолида жанг олиб бораëтган ишидчилар кўланкаси остида қолди. Айни пайтда¸ ҳокимиятнинг энг баланд поғоналарида шиддатлашган ҳокимият кураши ва коррупциянинг мустақиллик келажагига соя солаëтгани айтилмоқда. Сиз бу таҳдидлар даражасини қандай баҳолайсиз?

Мустақил таҳлилчилар¸ Россия Қримни аннексия қилганидан бошлаб¸ постсовет ҳудудида ўзини Кремль агрессиясидан ҳимояланган деб ҳис қилиши мумкин давлат қолмаганидан баҳс этадилар.

Сиëсатшуносларга кўра¸ Путиннинг кучайиб бораëтган СССРни реанимация қилиш мафкурасининг навбатдаги қурбонлари¸ Россия ҳамон ўз орқа ҳовлиси деб билувчи Марказий Осиë бўлиши мумкин.

“Қозоқларда миллий давлатчилик ҳеч қачон бўлмаган” дея очиқ баëнот қилишгача борган Путин ҳукумати¸ Россия етовидаги тузилмаларнинг минтақадаги асосий мухолифи бўлиб қолаëтган Ўзбекистонда турли фитналар чиқариш имконларини ҳамон сақлаб қолмоқда¸ деган фикрда бу хусусда Озодликка гапирган таҳлилчилар.

OzodlikOnline: Ўзбекистон мустақиллигига ташқи ва ички таҳдидлар кучайдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:50 0:00

Айни пайтда¸ исломий экстремизм кучайиб¸ борган сари кўпроқ ўзбекистонлик очиқ ëки яширин тарзда умматчилик мафкурасига берилаëтган бир шароитда¸ миллий мустақилликни инкор қилиш¸ миллий давлатчиликни йўқотиб¸ халифат ўрнатиш иштиëқининг ҳам кучайиб бораëтгани кузатилмоқда.

Бир томондан¸ Россия дахл қилган тарзда уларни нон ва туз билан кутиб олишга тайëр путинпарастлар¸ бошқа тарафдан ИШИД ошиқлари учун мустақиллик “кераксиз матоҳ”га айланган бир пайтда¸ жорий ҳукумат сиëсати бу жараëнларни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Ҳокимият олий эшелонларидаги даҳшатли коррупция¸ иқтисодий вазият оғирлашиб бораëтганига қарамай¸ либерал ислоҳотларга ўрин бермаëтган марказлашган бошқарув¸ сўз эркинлиги ва адолат тизимларининг йўқлиги¸ аксар ўзбекистонликларни 24 йиллик мустақил давлатчиликдан бездириб¸ яхшироқ ҳаëтни СССРни тиклаш ëки халифат утопияси билан боғлашга мажбур қилмоқда.

Сизнингча¸ бундай мураккаб шароитда миллий давлатчиликни қандай ҳимоя қилиш керак?

Ўзбекистонликлар онгини СССР соғинчи ва ИШИД ишқидан қандай озод қилиш керак?

Ўзбекистон мустақил бўлганига роппа-роса 24 йил тўлган 31 август куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Мулоқотга Озодликнинг Skype манзилларига қўнғироқ қилиш орқали қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG