Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:34

Мажбурий меҳнат ватанни севиш нишонасими?


Пахта терими ҳақида сирдарëликларга йўлланган варақа
Пахта терими ҳақида сирдарëликларга йўлланган варақа

Ўзбекистон мустақиллиги байрами арафасида "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари ва "Камолот" ҳаракати тарафидан тарқатилган варақаларда “пахта йиғим-теримида қатнашиш ватанпарварлик” ўрнаги сифатида кўрсатилади.

Сирдарë вилоятида тарқатилган ана шундай варақаларда “ўзини шу юртнинг фарзанди деб билган ҳар бир сирдарёлик” теримнинг биринчи куниданоқ (яъни мустақиллик байрами кунларида) “пешқадамлар сафида” бўлиши зарурлиги таъкидланади.

Пахта теримининг бошланиши Мустақиллик байрами кунларига тўғри келган пайтда маамлакат ОАВларида “ватанни севган ва мустақилликни мустаҳкамламоқчи бўлганларнинг жойи пахта даласидир” деган шиор ва чақириқлар янграмоқда.

Йиллардан бери Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат жараëнини мониторинг қилиб келаëтган инсон ҳуқуқлар фаолларининг айтишича¸“Ватанпарвар бўлсанг- пахта тер!” шиори мустақил Ўзбекистонда илк бора слоган сифатида қўлланилган.

Бундан олдин ватанни севиш ҳақида “Ватанни севмоқ имондандир” деган шиор урф бўлган эди.

Пахта териш зарурати ҳақида кейинги 20 йилдан бери “кўпга келган тўй “ тарзидаги бир оз ҳақиқатга яқин шиорлар қўлланилиб келинди.

“Пахтани совет ватанпарварлари теради” шиори илк бор 1933 йилда ўзбек рассоми Семен Адольфович Мальт яратган сиëсий плакатлар сериясида ўз аксини топган эди.

Сталин қатағонлари авж олган 1937 йилга бориб пахта теришга чорловчи шиорлардаги жазава яна кучайгани кўринади.

Мажбурий меҳнатнинг ватанпарварлик экани ҳақидаги тарғибот ўтган асрнинг 60-йилларида Хитойда фаол олиб борилган.

Бундай тарғиботнинг айни ўрнагини шу кунларда Шимолий Кореяда кузатиш мумкин.

Нега зўравон режимларнинг нафталин ҳиди анқиган шиори шу кунларда Ўзбекистонда яна сандиқдан чиқарилди?

Нима ўзи ватанпарварлик?

Мажбурий меҳнатга мажбурлаган ҳукуматнинг ўз ватандошларидан ватанпарлик талаб қилиши мантиққа тўғри келадими?

Бу саволлар жавобини "Қурултой" дастурида изладик.

Мажбурий меҳнат –ватанни севиш нишонасими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:44:56 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG