Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

"Тошлоққа газ уч ойдан буён келтирилгани йўқ!"


Аҳолига газ баллонларда етказиб берилади
Аҳолига газ баллонларда етказиб берилади

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани яшовчиларига кўра, шаҳарга газ баллонлари уч ойдан буён келтирилмаяпти.

Бу ҳақда Озодликка OzodMikrofon рукнида чиқиш қилган тошлоқлик йигит сўзлаб берди.

Унга кўра, давлат таъминотининг узилиши натижасида аҳоли газ баллонларини хусусий шахобчалардан сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

"Газ заправкаларида ҳам нархлар ҳар ҳафта 100-150 сўм қимматлаб бораяпти," дейди суҳбатдош.

Ўзбекистонда 2014-2015 йилги мавсумда аҳолига газ деярли тўлиғича маиший баллонларда етказилмоқда.

Баллонлар “Ўзтрансгаз"нинг унитар корхоналари ҳудудий бўлинмалари томонидан шартнома асосида аҳолига 5 йиллик муддатга ижарага берилади.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг баллонларда етказиб бераётган гази қувур газидан қимматлиги ва исиниш учун мўлжалланмагани аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Тошлоқлик йигит билан суҳбатни тингланг.

Тошлоқлик йигит билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG