Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:48

“Футбол ўйинига чиптани нега қиммат сотишди?”


OzodMikrofonга сим қоққан жиззахлик муштарий Азиз Суғдиёна ва Қизилқум жамоалари ўртасида ўтган футбол ўйинига чипталар қиммат нархда сотилганидан шикоят қилди.

Азизнинг айтишича, Суғдиёна жамоасининг расмий сайтида ўйинга чипталар нархи 5000 сўм экани эълон қилинган. “Бироқ охирги дақиқада улар чиптани 2000 минг сўмга қиммат сотишди”, дея нолиди футбол ишқибози:

- 2 август бозор куни стадионга бордик. Одамлар ур-тўполон қилиб ётибди. Билетни ҳам зўрға олдик. Бир соат олдин бордик. Касса тўртта. Лекин биттаси ишлаяпти, бошқаси ёпиқ. Зўрға очередга турдик. Буни очередь ҳам деб бўлмайди. Одамлар бир-бирини итарган, ур-йиқит. Бир амаллаб олдик. Киссамдан 5000 сўм чиқариб тайёрлаб қўйгандим. Қарасам 7000, дейди.... Нархни нимага расмий сайтда 5000 ёзиб қўйибди-да, сотилиши 7000 сўм. Шунга мен норози бўлаётгандим. Битта мен норози эмасман, кўпчилик норози бўлгани учун шу нарсани кўтармоқчи эдим,- дейди Азиз Озодлик билан суҳбатда.

Азиз билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Жиззахлик футбол ишқибози Азиз билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG