Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:41

Мухолифат "ўғирланганлар"ни хотирлаш акциясини бошлади


Таниқли диний уламо Абдували қори Мирзаев 20 йил муқаддам ғойиб бўлганди
Таниқли диний уламо Абдували қори Мирзаев 20 йил муқаддам ғойиб бўлганди

Ўзбекистондан хорижда бўлган бир гуруҳ мухолифат фаоллари, ўз таъбирларида, “Ўзбек режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз” номли бир ойлик кампания бошлади.

Ушбу кампания мухолифатдаги “Муқобил Ўзбекистон” гуруҳи ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Гуруҳ Мувофиқлаштириш Кенгаши тарқатган баёнотга кўра, ушбу кампания андижонлик таниқли имом Абдували қори Мирзаев ва унинг шериги Рамазон Маткаримовларнинг “ўғирлаб йўқ қилинганига” 20 йил тўлиши муносабати билан 29 июлда бошлатилган.

Андижонлик таниқли имом Абдували қори Мирзаевнинг яқинлари унинг 1995 йил 29 августида Москвадаги анжуманга йўл олгани, сўнгги марта уни Тошкент аэропортида текширувдан ўтаётганини кўришганини айтишган.

Тошкентда 1999 йил февралида содир этилган портлашлардан кейин Абдували Мирзаевга қидирув эълон этилган.

Ўзбекистон ҳукумати андижонлик имомни мамлакатда “радикал исломни тарқатиш”да айблайди.

Унинг тақдири борасида бугунга қадар ҳеч қандай маълумот йўқ.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ўзбек мухолифати фаоллари Ўзбекистонда яна кўплаб инсонларнинг бедарак кетишида Ўзбекистон ҳукуматини масъул кўрадилар.

Ушбу инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаган барча ватандошларимизни, воқеалар гувоҳлари ва жабрдийдаларини ҳамда мухолифат вакилларини, фуқаролик жамияти фаолларини“ИАК режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз” кампаниясида фаол иштирок этишга чақирамиз!” дейилади “Муқобил Ўзбекистон” гуруҳи баёнотида.

Гуруҳ фаоллари 25 йил давомида Ўзбекистонда “ўғирлаб кетилган ва бугунги кунгача тақдири номаълум қолаётган” шахслар рўйхатини тузиш ниятини билдирмоқдалар.

“Муқобил Ўзбекистон” ғойиб бўлган шахслар ҳақида “имкон қадар маълумотлар тўплаб” чоп қилиш ниятида эканини таъкидлайди.

Шунингдек, кимда агар зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлган бошқа инсонлар тақдирига дахлдор хотиралар, ҳужжатлар, бадиий асарлар, шеърлар, фото, ва видео материаллар бўлса, Мувофиқлаштириш Кенгашига юборишларингизни сўраймиз,” дея илова қилинади баёнотда.

Озодлик “Муқобил Ўзбекистон” гуруҳи фаоли, собиқ диний маҳкум Муҳаммадсолиҳ Абутовга боғланиб, улар бошлаган кампания тафсилотини сўради.

Суҳбатни тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:06 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG