Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:25

Тошкентда 4 яшар қизалоқни зўрлаб ўлдирган жиноятчи қидирилмоқда


Қидирилаëтган жиноятчининг фотороботи.
Қидирилаëтган жиноятчининг фотороботи.

21 июль куни эрталаб пойтахтнинг Сергели туманидаги 264-мактаб орқа эшиги яқинида 4 ëшлар чамасидаги қизалоқнинг жасади топилди. Аввалига зўрланиб¸ кейин бўғиб ўлдирилган қизалоқ қотилини қидириш ишига ҳозирда бутун пойтахт милицияси жалб этилган. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳозирча на қурбоннинг шахси аниқланган ва на қотил изига тушилган. Айни пайтда¸ пойтахтликлар педофил қотилнинг шаҳарда эркин юрганидан расман огоҳлантирилмаган.

Озодлик ихтиëрига Тошкент шаҳар Сергели туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З.З.Атаевнинг 21 июль куни “Тошкент шаҳар барча туман ИИБ бошлиқларига” жўнатган “ЎТА МУҲИМ ХАБАРНОМА” си нусхаси етиб келди.

Мазкур ҳужжатда ëзилишича¸ 21 июль куни соат тахминан 9:30 ларда Эски Сергели даҳаси¸ Нилуфар 3-тор кўчасида жойлашган 264-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисининг орқа кириш эшиги панжарасидан бир метр узоқликда 3¸5-4 ëшлардаги қиз боланинг ëпинчиққа ўралган мурдаси топилган.

Дастлабки хулосага кўра¸ ўлимга нафас йўллари ва бўйин аъзоларини қаттиқ тўмтоқ жисм таъсирида юзага келган механик асфикция сабаб бўлгани аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғаган.

Мазкур хабарномага “воқеа жойида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида” ушбу жиноят бўйича гумонланаëтган шахснинг фотороботи ҳам илова қилинган.

Қидирилаëтган шахс фотороботи.
Қидирилаëтган шахс фотороботи.

Озодликнинг Тошкент ҳуқуқ тизимларидаги манбасига кўра¸ ушбу қотиллик бўйича “Бумеранг” номли махсус операция ўтказилмоқда ва унга бутун пойтахтдаги кучишлатар ва фавқулодда ҳолатлар тизимлари ходимлари жалб этилган.

“Ҳозирча қизчанинг шахси аниқланмади. Унинг ота-онаси кимлигини ҳам билмаймиз. Бугун бир аëл менинг қизимдир¸ деб келди. Мурданинг расмидан танимади¸ уни моргга олиб кетишди. Тасдиқландими-йўқми¸ ҳали билмаймиз. Қотил ҳам ҳали топилмади”¸ деди Озодликнинг расмий тизимдаги манбаси.

Қизчанинг мурдасини бевосита кўрган сергелиликлардан бири¸ ҳозирда бу қотилликдан хабар топганларнинг қўрқув ва ваҳимада яшаëтганини айтади:

- Ҳозир 264-мактаб атрофини милиционерлар ўраб олган. Лекин ҳамма қўрқувда. Ташқари иссиқ бўлса ҳам¸ одамлар болаларини кўчага чиқаришга қўрқиб ўтирибди¸ чиққанларни катталар қоровуллаб ўтирибди. Агар мурдани кўрганингизда¸ сиз ҳам қўрққан бўлардингиз. Мурғаккина болакайни зўрлаб¸ кейин ўлдиришган. Мен қарай олмадим¸ асабим кўтармади. Умрим бино бўлиб¸ бунақа қўрқинчли воқеани эшитган-кўрган эмасман¸ дейди 60 га яқинлашган суҳбатдош.

Унга кўра¸ бундан икки йилча аввал Сергелида кўчада ўйнаб юрган бола йўқолиб қолгани бўйича топилмаган ва шу қизалоқнинг онаси бугун милицияга “мурда менинг қизимники эмасмикин?” деган ўй билан борган.

Бу суҳбатдошга кўра¸ аëл мурданинг ўз қизи эканини тасдиқлай олмаган. Озодлик бу аëлнинг ички ишлар тизими ходими тилга олган аëл экани ëки йўқлигини ҳозирча тасдиқлай олмади.

Сергелидаги бу қотиллик муносабати билан ҳозирда пойтахтнинг барча туманларида “муқаддам шунга ўхшаш жиноят содир қилиб судланган¸ ҳамда жиноят содир қилишга мойил шахслар¸ спортлик ичимликларга ружу қўйган шахслар орасида тезкор суриштирув” ўтказилмоқда.

21 июль куни Тошкентнинг йирик улгуржи бозорлари жойлашган ва аҳоли тиғиз яшовчи Сергелисидаги бу воқеа¸ Ўзбекистон пойтахтида мустақиллик тантаналарига ҳозирлик доирасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда содир бўлди.

Кучишлатар тизимлари вакиллари маҳалла фаоллари билан уйма-уй юриб¸ ҳар бир хонадон эгасию унда яшовчилар ҳужжатларини текшираëтган айни кунларда Тошкентда бундай мудҳиш жиноятнинг содир этилиши ва қотил-педофилнинг очиқда қолиши жамоатчилик орасида асабийлик уйғотаëтгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG