Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:42

Россиядаги ўзбек мардикорлари ўз қўшиқларида Путинни танқид қилмоқда


100 долларга тенг ўзбек сўмининг килоси
100 долларга тенг ўзбек сўмининг килоси

Сўнгги кунларда Россияда АҚШ доллари қийматининг Россия рублига нисбатан сурункали ошиб бориши ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳам ташвишга солиб қўйди. Бу ташвишни қўшиқ қилган номаълум ижодкор ўзбекларнинг Россияда бири икки бўлмай уйига қайтишаëтганини "тараннум" қилиш баробарида Путинни ҳам танқид қилди.

"Чодирҳаëл"нинг бугунги сонини : ”Телеграм куйлари” деб атадик.

Эслатиб қўямиз "телеграм" ижтимоий тармоқнинг ўзбек ëшлари орасида машҳур бўлган ахборот алмашув туридир.

Телеграм тармоғида урчиган кўнгилочар мавзулар қаторида ëшларни ўйлантираëтган ижтимоий муаммолар ҳам баъзида тилга олинади.

Масалан, Россияда доллар курсиниинг ошиб кетгани ҳақидаги қўшиқ телеграм ижтимоий тармоғида машҳур бўлди.

Россия раҳбари Путиннинг босқинчилик сиëсати боис доллар курси ва патентлар нархининг ошгани Россияда мардикорлик қилаëтган номаълум ижодкор тарафидан дардли оҳангларда куйланади:

Патентлар хам ошиб кетди,

Доллар курси тошиб кетди,

Кўп узбеклар қочиб кетди,

Нима қилдиз Путин ака.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафтада Россияда АҚШ доллари қийматининг рус рублига нисбатан ошиб кетиши меҳнат муҳожирлари пул жўнатмаларига салбий таъсир қилди. Россия рублида олган маошини долларга айлантириб уйига жўнатаётган муҳожирлар ҳар минг доллардан қарийб 50-70 доллардан зарар кўрмоқда.

Кузатувчиларнинг айтишларича, агар Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари юбораётган валюта миқдори камайса, мамлакат ички “қора бозор”ида ҳам долларнинг сўмга нисбатан қиймати яна ошиши мумкин.

Россияда АҚШ доллари қийматининг Россия рублига нисбатан сурункали ошиб бориши ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳам ташвишга солиб қўйди.

Бу ташвишни қўшиқ қилган номаълум ижодкор ўзбекларнинг Россияда бири икки бўлмай уйига қайтишаëтганини "тараннум" қилади:

Энди бино ким қуради

Ўзбеклар уйга суради¸

Нима қилдиз Путин ака.

Путин ака рубллариз

Бизни юртда тийин бўлди.

Бўлди-бўлди қийин бўлди

Биз ўзбекка қийин бўлди.

Қўшиқ давомида 2015 йилда янгиланиши зарур бўлган патент ва муҳожирларнинг рус тили ва Россия тарихи бўйича имтиҳонга тортилиши ҳам баëн қилинади.

Янги йилда янги ҳийла

Биз ўзбекка топилади

Гоҳи патент¸ гоҳ имтиҳон

Чегаралар ëпилади.

Телеграмдаги оғзаки ижод намунаси бўлган бу қўшиқ давомида Россия президенти Путин Жириновский ва Сталин каби Россия сиëсати ва тарихидаги сиймолар билан муқояса қилинади.

Урмай сўкмай ўзбекларни

Шу йўл билан ҳайдаб солдиз

Бориб бориб Путин ака

Жириновскийга ўхшаб қолдиз.

Эсга олинг Сталин ака

Имтиҳон ҳам қилмаган.

Патентлар хам ошиб кетди.

Доллар курси тошиб кетди.

Кўп узбеклар кочиб кетди.

Нима қилдиз Путин ака...

Айни пайтда доллар нафақат Россияда балки Ўзбекистонда ҳам кўтрилди. Телеграмдаги тошкентлик номаълум шоир бу муаммони шеърга кўчирди.

Гулларга пул рақиб бўлди

Доллар барин таъқиб қилди

Валютачи кулиб деди

Ока доллар кўтарилди.

Бозорда зўр машиналар

Уни фақат бойлар минар.

Олай десанг доллар сўрар

Айтинг кимга қолди куним

Қайга кетди миллион пулим...

"Чодирҳаëл"нинг ”Телеграм куйлари” деб номланган сонини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Россиядаги ўзбек мардикорлари Путин танқид қилинган қўшиқ ижод қилишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG