Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:05

Президентликка асосий номзод Каримов "тенг шарт-шароитдан" фойдаланмаяпти


Ислом Каримов рақиблари Акмал Саидов, Нариман Умаров ва Хотамжон Кетмоновдан фарқли ўлароқ, сайловолди ташвиқотини бошлашга шошилмаяпти.
Ислом Каримов рақиблари Акмал Саидов, Нариман Умаров ва Хотамжон Кетмоновдан фарқли ўлароқ, сайловолди ташвиқотини бошлашга шошилмаяпти.

Ўзбекистон президенти сайловига расмий партиялар томонидан илгари сурилган тўрт номзоднинг барчаси Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинди. МСК ҳар бир номзоднинг “ташвиқоти даврида тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида” махсус қарор эълон қилди. 14 февраль кунги қарорга мувофиқ ҳар бир номзод учун давлат теле- ва радиоканаларрида 900 дақиқадан эфир вақти ажратилиши белгиланган. Сайловолди кампаниясига старт берилганига уч кун ўтганига қарамасдан, номзодларнинг ҳаммаси ҳам ташвиқот бошлашга шошилмаяпти. Айниқса, сайловда ғалаба қилиши кутилаётган амалдаги президент Ислом Каримов рақибларидан фарқли ўлароқ сайловчилар билан учрашишга улгургани йўқ. Айни пайтда унинг уч рақиби вилоятларда сайловчилар билан учраша бошлагани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон марказий сайлов комиссияси 14 февраль куни президентликка номзод қилиб кўрсатилган Ислом Каримов, Хотамжон Кетмонов, Акмал Саидов ва Нариман Умаровларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорларини эълон қилди. Ўша куни эълон қилинган 689-сонли қарори билан МСК ҳар бир номзодга “тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида” мамлакат теле-ва радиоканалларида 900 дақиқадан эфир вақти, “Халқ сўзи”, “Народное слово” ва “Правда востока” газеталарида 10 саҳифадан нашр майдони ажратишни буюрди.

Сайловолди кампанияси расман бошланганига уч кун бўлганига қарамасдан номзодларнинг ҳаммаси ҳам фаол ташвиқот олиб бормоқда, деб бўлмайди. Хусусан, асосий номзод, амалдаги президент Ислом Каримовнинг сайловолди фаолияти ҳақида мамлакат матбуотида маълумотлар йўқ.

Президентликка асосий номзод Каримов "тенг шарт-шароитдан" фойдаланмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:05 0:00
Бевосита линк

МСК қарорида номлари келтирилган матбуот воситалари ҳам номзодларга ваъда қилинган 900 дақиқа эфир вақтию 10 саҳифа нашр майдонини тўлдиришга ҳаракат қилаётгани ҳам сезилгани йўқ.

17 февраль куни Ўзбекистондаги расмий нашрлар, жумладан “Халқ сўзи” газетасида Ислом Каримовдан бошқа уч номзоднинг турли вилоятларда сайловчилар билан учрашгани тўғрисидаги хабарларни эълон қилди.

Номзодлардан бири Хотамжон Кетмонов тамсил қилувчи Халқ Демократик Партиясининг сайловолди масалалари бўйича мутасаддиси Аваз Саидов Озодлик билан суҳбатда президентликка даъвогар бўлмиш партия раисининг шу кунлардаги иш тартиби жуда тиғиз эканини билдирди.

- Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида учрашувлар бўлиб ўтди. График плотний (тиғиз-таҳр.), барча минтақаларда учрашувлар бўлиб ўтади. Ҳаммасида бўлади, ҳаммасида ўша нималар билан учрашилади имкон даражасида,- деди ХДП вакили Аваз Саидов.

Суҳбатдошимиз Хотамжон Кетмоновнинг сайловда ғолиб чиқиши эҳтимоллари қанчалик эканини ҳозирча баҳолай олмаслигини билдирди. Лекин ХДП вакили ҳар қалай президентликка даъвогарлар вакиллари орасида Озодлик билан гаплашишга рози бўлган ягона расмий бўлди холос.

“Халқ сўзи” ва бошқа расмий нашрларда берилган хабарларга кўра яна икки номзод Акмал Саидов Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, Нариман Умаров эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашган. Бу партия вакиллари Озодлик мухбири саволларига жавоб беришни исташмади.

Шу билан бирга асосий номзод Ислом Каримов ортида турган Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси ҳам Озодлик билан гаплашишдан бош тортди. Бундан ташқари, ЎзЛиДеп нашри ҳсиобланган “XXI Аср” газетасида номзод Каримовнинг дастури ёхуд сайловолди кампанияси ҳақида маълумотлар берилмаган. Нашр бош саҳифасида 6 февраль куни партия қурултойи ўтказилгани ва унда президент Ислом Каримов маъруза қилгани тўғрисидаги қисқа хабардан бўлак бошқа ахборот йўқ.

МСКнинг 14 февраль кунги қарорида ваъда қилинган 900 дақиқа эфир вақти ҳам Ўзбекистон телерадиокомпанияси тарафидан асосий номзод Ислом Каримовга ажратилгани ҳам кузатилмаётир. Ўзбекистон телерадиокомпаияси мутасаддилари Озодликнинг бунга оид саволларини изоҳлашмади.

Умуман мамлакат расмий матбуоти ҳам, амалдаги президент матбуот хизмати ҳизмати Ислом Каримовга доир хабарларни сезиларли тарзда сийраклаштирганини кўриш мумкин.

“Халқ сўзи” газетасида Ислом Каримов ҳақида берилган сўнгги хабар 28 январга оиддир.

Озодлик Ўзбекистон президенти матбуот хизматига номзод Ислом Каримовнинг шу кунлардаги иш тартиби қандай экани билан қизиқиб, мурожаат қилди. Президент матбуот котиби Баҳодир Эргашев кун давомида турли мажлислардан бўшамагани боис вазият изоҳсиз қолди.

Ўзбекистонда президент сайлови 29 март кунига белгиланган. Давлат раҳбари курсиси тўрт номзод курашади. Ҳозирча сайловолди кампаниясида фаоллик намойиш қилмаган асосий номзод Ислом Каримовнинг сайловда ғалаба қилиши кутилмоқда. Агар бу башоратлар рост бўлиб чиқса, Ўзбекистонни 25 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримов президентлик лавозимини сайлов орқали тўртинчи марта эгаллайди.

МСК сайловларни кузатиш учун халқаро ташкилотлар, жумладан, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари масалалри бўйича идораси мониторинг гуруҳини таклиф қилган. ЕХҲТ Ўзбекистон президент сайловига ҳам чекланган мониторинг миссиясини юборишни режалаштирмоқда.

ЕХҲТ 2014 йил 21 декарда ўтказилган парламент сайловларига ҳам Ўзбекистондаги сайловларда рақобатчилик муҳитининг йўқлиги боис саноқли мутахассислардан иборат баҳолаш миссиясини юбориш билан чекланган эди.

XS
SM
MD
LG