Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:57

Ҳукумат "унутган" 16 йил аввалги портлашларни UzTwitter хотирлади


ЎзТВда 16 феврал портлаши ҳақидаги хабар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

ЎзТВда 16 феврал портлаши ҳақида берилган хабар

Тошкентда содир бўлган "16 февраль портлашлари" бу йил Twitter тармоғида фаол хотирланди. Твитларидан хотирловчиларнинг ўша кезда мактаб ёки олий ўқув юртида ўқигани, аксарияти бу хабарни ЎзТВ берган расмий хабарда эшитгани кўринади. Ўзбекистон ОАВ ёки ҳукумат ташкилотлари бу йил ҳам мамлакат тарихидаги илк террорни хотирламади.

Twitter тармоғида 16 йил муқаддам Тошкент шаҳрида содир бўлган портлашлар ҳақида бир талай хотиралар ёзилди. Хотираларини ўртоқлашганларнинг асосий қисми бу воқеаларга билвосита гувоҳ бўлганлар экани твитлар мазмунидан кўринади.

Жумладан, ўша кезда ҳали мактаб ўқувчиси ёки битирувчиси бўлганига ишорат берган бир фойдаланувчи: "кстати бугун 16 февраль.... Ўша воқеаларгаям 16 йил бўлибди мана. Кечагидек ёдимда. Репиторга кетишимиз олди ТВдан кўрганмиз ўша воқеаларни", деб ёзди.

Яна бир фойдаланувчи эса ўша кезда вилоятлардан биридаги олий ўқув юртининг 1-курсида таҳсил олаётган талаба бўлгани хотирлади: "1999 yil 16 fevral. JDPI 1kurs edik. Ertalab fakultet hududiga terak kuchat ekkandik".

Бир Twitter фойдаланувчиси Тошкентда портлашлардан ҳеч қанча ўтмай унинг террор ҳужуми экани ҳақида телевидениеда берилган расмий хабар ўша кезда намойиш қилинаётган "Шайтанат" фильмининг ўрнида кетгани ҳақида твит қолдирди: "16 йил аввал Шайтанат сериали қўйиларди. Бирданига сериал узилиб Суиқасд хақида хабар берилган эди".

Қайсидир фаол твиттерчи учун 16 йил муқаддам 16 февраль баҳоролди кайфиятни пайдо бўлган қуёшли кунлардан бири эди: "Эсимда, 16 йил аввал кун қуёшли эди. Ҳарорат 15-18 градус. Ўқиш қодирилган".

Бундан 16 йил муқаддам Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеаларни тушуниб, моҳиятини англай бошлаган ўзбекистонликлар ўша кезда мамлакат раҳбари бўлган ва ҳануз раҳбарлигича қолаётган президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон телевидениеси орқали қилган чиқишини ҳам тилга олдилар: "Президентимиз жонли эфирда хотиржам ва қатъий ҳолда интервью берганлар ва ҳамма хотиржам бўлган.Интервью пайтидаям, қаердир портлаган ҳатто".

Ўша кезда 17-18 яшар бўлган твиттерчилардан баъзилари ЎзТВда кўринган собиқ ИИВ Зокиржон Алматовни ҳам хотирлади.

Тошкентдаги мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов йиллар давомида мамлактадаги бирор расмий манба ёки бирор ташкилот 16 йил муқаддам мамлакат ҳукумати "Тошкентда, ҳатто, замонавий Марказий Осиё минтақасида содир бўлган илк террор ҳужуми" дея қайд этган 16 февраль портлашларини тилга олмаётганини айтади.

- Мен махсус кузатдим, бу ҳақда бирор гап бўлармикин, деб. Лекин, на газета, на телевидениеда гап бўлди. Одамлар орасида ҳам хотирлаганлар деярли йўқ. Шу бевосита гувоҳ бўлганлар ёки оиласидан бири қамалган, ўлганлар бўлсагина хотирлайди бу кунни, - дейди журналист.

Шу кунда бу воқеалар ва унинг ортидан бошланиб кетган қама-қамаларни хотирлаши мумкин бўлган ўзбекистонликларнинг асосий қисми эса тирик гувоҳлардир.

UzTwitter тармоғида қолдирилган твитлар эса бунинг ёрқин далили, деб ҳисоблайди журналист:

- Ўша пайтда 20-21 яшар бўлган ёшлар, аксарияти талаба бўлганларгина хотирлайди, асосан. Табиийки, 16 февралда Тошкентда илк портлашлар бўлганини хотирлайдиганларнинг каттагина қисми масалани фақат сиртдан билади, унда ҳам расмий позицияни билади, деб ўйлайман. Унинг моҳиятини тушунган, воқеани ичидан билганлар эса, менимча, жуда оз, - дейди журналист.

Бундан 16 йил бурун 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентнинг беш жойида 45 дақиқа ичида бешта портлаш юз берган. Шу куни Вазирлар Маҳкамаси биносида 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди.

Биринчи портлаш президент Ислом Каримовнинг келишига 10 дақиқа қолганда – соат 10.45да ҳукумат биноси олдида бўлди.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Миллий банк, ўшандаги “Искра” кинотеатри олдида, Яккасарой туманидаги ҳовлида портлаш юз берди. Мамлакат расмийлари баёнотига кўра, портлашлар оқибатида 16 одам нобуд бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Ҳодиса содир бўлган куниёқ, аввалига президент Каримов, кейин эса Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокир Алматов ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовлар телевидениеда чиқиш қилиб, портлашларни қўлига қурол олган радикал диндорларнинг террор ҳужуми, дея атаб, воқеага дарҳол баҳо берган ва айбдорларни ҳам айтиб улгурган эди.

XS
SM
MD
LG