Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:27

Ozod Nazar: Ўзбек диндорлари Аллоҳдан эмас¸ Каримовдан қўрқади!


Сиëсатшунос Камолиддин Раббимов
Сиëсатшунос Камолиддин Раббимов

Ozod Nazar дастурининг бугунги меҳмони таҳлилчи Камолиддин Раббимов Украинадаги уруш аслида тўхтамагани ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги федерализм ғояси боис хавф остида қолаëтганлигини таъкидлади.

Украина, Россия, Франция президентлари ва Германия канцлери ўртасида 12 февралга ўтар тунда Украинадаги вазиятни изга солиш юзасидан Минскда ўтказилган музокараларда томонлар Донбассда ўт очишни 15 февралдан тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришдилар.

Ozod Nazarдаги суҳбатдошимиз билан Хайрулла Ҳамидовнинг озодликка чиқиши борасида ҳам суҳбатлашдик.

Минглаб муридлари борлиги айтилган Хайрулла Ҳамидовнинг озодлиги талаб қилинган мактубга 43 киши ўз исми билан имзо чеккани маълум бўлди.

Бу имзо чекканлар эса Ўзбекистон ва унинг ташқарисидаги барчага таниш фуқаровий жамият фаолларидир.

Нега диндорлар қамоқдаги ўз салафларини ҳимоя қила олмаяпти¸ деган саволимизга жавоб берган Раббимов бу ҳолатни Ўзбекистондаги қўрқув муҳити билан изоҳлади.

"Ўзбекистонлик диндорлар гўëки Ассаддан қўрқмайди¸ Америкадан қўрқмайди¸ лекин Каримов ва унинг режимидан қўрқади"¸ дейди сиëсатшунос.

Таҳлилчи Ўзбекистон ҳукумати одамларнинг диндорлик даражасини пасайтириши учун мужодала олиб бораëтганлигини урғулади.

Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG