Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:43

OzodNavigator: Сиз яшаётган мамлакат иқтисодини эркин деб айтса бўладими?


OzodNavigator дастурининг 28 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиққан сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшаётган мамлакат иқтисодини эркин деб айтса бўладими?” деган савол жавобини қидирамиз.

АҚШдаги Heritage жамғармаси The Wall Street Journal газетаси билан ҳамкорликда тайёрлаган 2015 йилги "Иқтисодий эркинлик индекси"да Ўзбекистон 178 мамлакат орасида 160-ўринга қўйилди. Муаллифларга кўра, Ўзбекистон иқтисодий эркинлик бобида дунëдаги энг репрессив давлатлардан биридир ва кейинги бир йил ичида ижобий ўзгариш деярли кузатилмаган.

Ўзбекистон билан бирга Марказий Африка Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Шимолий Корея каби мамлакатлар иқтисодиётга оид сиёсати репрессив, деб баҳоланган мамлакатлар сифатида қайд этилган.

Индекс муаллифлари дунёдаги 178 мамлакатидаги иқтисодий эркинлик аҳволини ўнта кўрсаткич – мулкка эгалик ҳуқуқи, коррупциядан холилик, молиявий эркинлик, давлат ҳаражатлари, тадбиркорлар эркинлиги, меҳнат эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, сармоя эркинлиги бўйича ўлчайдилар.

Бу йилги рейтингда Хонг-Конг, Сингапур, Австралия, Швейцария каби мамлакатлар иқтисодлари эркин бўлган мамлакатлар сифатида рўйхатда етакчилик қилмоқда.

OzodNavigator: Сиз яшаётган мамлакат иқтисодини эркин деб айтса бўладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:05 0:00
Бевосита линк

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида “Сиз яшаётган мамлакат иқтисодини эркин деб айтса бўладими?” деган савол жавобини қидирамиз?

Ҳар доимгидек, OzodNavigator дастурида Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда хусусий мулк ҳуқуқи ҳурмат қилинадими?

Молиявий эркинлик кафолатланганми? Масалан, банкдаги пулингизни истганча ишлата оласизми? Ҳисоб рақамингиздаги маблағни нақд қилиб олиш қийинми?

Сиз яшаб турган мамлакатда халқ давлат харажатларини назорат қила оладими? Ҳукумат давлат ҳаражатлари борасида халқдан маслаҳат сўрайдими?

Тадбиркорлар эркинликлари қай даражада? Давлат ва тадбиркор бир-бири олдидаги ҳуқуқ ва бурчларини қанчалик тушунади ва бажаради?

Сиз яшайдиган мамлакатда меҳнат эркинлиги деган тушунча борми?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG