Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:15

Тошкент бозорларидаги ҳожатхона ҳақи соатига 400 сўм бўлди


29 декабрь куни Ўзбекистон бозорлари ва савдо мажмуаларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақлари ва кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган ҳақларнинг янги минимал миқдорлари жорий этилди.

Янги нархлар жорий йил 13 январидан кучга кирган нархлардан тақрибан 10-20 фоизга қиммат.

Ўз навбатида 13 январда ўрнатилган нархлар 2013 йилги кўрсаткичлардан 10-15 фоизга қиммат эди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан жорий этилган янги нархлар, бу ҳақда хабар қилган norma.uz сайтига кўра, 2014 йилнинг 29 декабридан кучга кирди.

Шу мавзу ўрганилган аввалги материалларимизда мамлакатдаги бозорлар ва савдо мажмуалари 3 категорияга: Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ва туман марказларидаги бозорлар ва савдо мажмуаларига бўлингани - пойтахт бозорларидаги жой энг қиммат, тумандаги энг арзон, вилоят маркази бозорларидаги жой нархи аввалги иккитасининг ўртасида эканлиги айтилган.

Қарорга илова қилинган таблицада бозорлар ва савдо мажмуаларида савдогарлардан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара ҳақлари ва кўрсатиладиган хизматлар учун улардан олинадиган ҳақлар миқдорлари кўрсатилганки, уларнинг баъзиларига тўхталамиз.

Масалан, пойтахт бозорида маҳаллий мева сотувчи савдогар бундан буён бир кунда 2800 сўм жой пули тўлайди;

жорий йилнинг 13 январидан буён 2500 сўм;

2013 йили 2200 сўм эди.

Вилоят марказидаги бозорда мева сотувчи савдогар бундан буён бир кунда 2000 сўм жой пули тўлайди;

жорий йилнинг 13 январидан буён 1800 сўм;

2013 йили 1600 cўм эди.

Туман бозорида мева сотувчи савдогар бундан буён бир кунда 1100 сўм жой пули тўлайди;

жорий йилнинг 13 январидан буён 1000 сўм;

2013 йили 900 cўм эди.

Импорт мевалар сотувчи савдогарлар учун жой пули Тошкентда 700 сўмга қимматлаб, 7700 сўм, вилоятда 500 сўмга қимматлаб 5500, туманда 200 сўмга қимматлаб, 2700 сўм бўлди.

Ўрганаётганимиз ҳужжатда Бозордаги “савдо жойи” тушунчасига аниқлама берилган: бир қулоч (1, 1,2 метр) кенгликдаги жой “бир савдо жойи”дир.

Таблицада қуруқ мева, сабзавот, полиз, сут ва умуман, бозорда сотиладиган бошқа барча нарсалар билан савдо қилувчилар учун жой пули миқдори белгилаб қўйилган ва барча позициялар бўйича 29 декабрдан жорий этилган нархлар 13 январда белгиланган нархлардан тақрибан 10 – 20 фоизга ортиқдир.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ўзларининг қўшма қарори билан бозорларда кўрсатиладиган хизматлар, жумладан бозорларда жойлашган ҳожатхоналардан фойдаланиш нархларини ҳам белгилаб берди.

Масалан, пойтахт бозорларидаги ҳожатхона хизмати 400 сўм, вилоятларда бу хизмат 300 сўм, туман бозорларида 200 сўм қилиб белгилаб қўйилди.

Бу жойда масаланинг мана бу жиҳатига эътибор беринг: туалетдан фойдаланиш учун белгиланган нарх ҳожатхонага бир марта кириб чиқиш учун эмас, балки унинг хизматидан 1 соат фойдаланиш учун белгиланган.

XS
SM
MD
LG