Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:59

Ўзбекистонлик сайёҳлардан чет элда сиёсий бошпана сўрамаслик тўғрисида тилхат олинмоқда


Ариза-тилхатни имзолар экан, ўзбекистонлик сайёҳ чет мамлакатда наркотик моддалар савдоси билан ҳамда фоҳишалик билан шуғулланмаслик, шунингдек, нотаниш кимсалар билан гаплашмаслик масъулиятини ҳам ўз зиммасига олган бўлади.



Ўзбекистондаги сайёҳлик фирмалари чет мамлакатларга саёҳат қилмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан борадиган мамлакатидан сиёсий бошпана сўрамаслик тўғрисида ариза-тилхат ёздириб олмоқда.

Бу ҳақда Fergana.ru сайти Ўзбекистондаги турфирмалардан бирининг ходимига, ундан олинган ариза-тилхат бланкаси нусхасига таяниб хабар қилди.

Ариза-тилхат матнидан маълум бўлишича, уни (тилхатни) имзолар экан, потенциал сайёҳ Ўзбекистонда сиёсий ёки диний мотивлар билан қувғин қилинмаётганини эътироф этади.

Бордию сайёҳ чет мамлакатга чиққач ўша давлатдан сиёсий бошпана сўрагудай бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилади.

Ариза-тилхатни имзолар экан, ўзбекистонлик сайёҳ чет мамлакатда наркотик моддалар савдоси билан ҳамда фоҳишалик билан шуғулланмаслик, шунингдек, нотаниш кимсалар билан гаплашмаслик масъулиятини ҳам ўз зиммасига олган бўлади.

Сайёҳлик фикрмалари талаб қилган ариза-тилхатни имзолаган сайёҳ қонунлар билан, хусусан 2008 йилнинг 17 апрелида кучга кирган “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонун билан таниш эканлигини эътироф этган бўлади.

Тилга олинган қонун доирасида Ўзбекистонда “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш ҳаракатларининг миллий режаси” тузилганини, қатор вазирлик, идора, хизмат ва қўмиталар иштирокида идоралараро комиссия тузилганини эслатиб ўтган сайт.

Лекин, одам савдосига кураш қаердаю сайёҳдан чет элда сиёсий бошпана сўрамаслик тўғрисида ариза-тилхат олиш қаерда?

Бу саволга сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг 30 декабрь кунги OzodNazarида бундай жавоб берди:

- Демак, ҳукуматнинг қўлидаги маълумотларга кўра, ташқарига чиқаётган ўзбеклар орасида сиёсий бошпана сўраётганлар кўпайган. Шунинг учун ҳукумат шу ариза-тилхатлар орқали одамларга сигнал бериш, уларни назорат қилиш чораларини кўрмоқда. Лекин бу муаммони ҳал қилмайди. Қолаверса, тшқарига сиёсий бошпана сўраш учун чиқаётганлар турфирмалар орқали чиқаётгани йўқ. Қочишга мажбур бўлаётганларнинг аксарияти қўшни давлатлар ва ундан у ёғи Россия орқали чиқиб кетаяпти, деди сиёсатшунос.
XS
SM
MD
LG