Kобулда портлашдан икки одам нобуд бўлди
Афғонистон пойтахти Кобулнинг ҳукумат бинолари жойлашган мавзесида бугун содир этилган жанггарилар ҳужумидан камида икки одам нобуд бўлди, ўттиздан ортиқ одам яраланди. Хабарларга кўра, портлаш ва отишмалар олти нафар ҳужумчи тарафидан Афғонистон жосуслик ҳизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги биноларига яқин жойда амалга оширилган.