Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:09

Ўзбек қизига ошиқ туркман йигити жонини хатарга қўйиб Амударëни кечиб ўтди


Афғонистонлик ошиқ йигит Абдулназар.
Афғонистонлик ошиқ йигит Абдулназар.

Афғонистонлик туркманлардан бўлган 19 яшар Абдулназар Амударëнинг Ўзбекистон тарафида яшовчи 19 яшар Саломат билан телефон орқали гаплашиб¸ унга ғойибона ошиқ бўлди. Ўз севгилисини кўриш истагида бу йигит балон ëрдамида чегарани бузиб ¸ Ўзбекистон ҳудудига ўтди. Аммо йигитчанинг бахтига¸ ўзбек чегарачилари ва прокурорларининг ишққа ҳурмати баланд бўлиб чиқди ва ошиқларнинг дийдорлашувига рухсат этилди.

Абдулназар учун сал кам фожиага айланиши мумкин бу ишқ қиссаси хайрли якун топди.

Озодлик мухбири билан суҳбатда бу ошиқ йигит ўз ғайриоддий ишқ қиссасини ҳикоя қилиб берди:

- Мен бу қиз билан телефон орқали танишдим. Бир йилча гаплашиб юрдик. MMS орқали бир-биримизга сурат ҳам юбордик. Ўзини кўрай десам¸ ўртада Амударë бор. Кейин дарëни кесиб ўтишга қарор қилдим¸ дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда Абдулназар.

Абдулназар Афғонистоннинг Сурхондарë вилоятига чегарадош Балх туманининг Шўртепа туманида яшайди. Амударëнинг жанубий соҳилида жойлашган Шўртепада азалдан туркманлар яшаб келади.

Озодлик мухбирининг айтишича¸ бу ҳудудда яшовчи аҳолининг кўпчилигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатаëтган мобил алоқа операторлари номерлари бор ва Абдулназар ҳам ана шундай “ўзбек номери”дан қилинган янглиш қўнғироқ боис¸ Саломатга уланиб қолган.

Бир йиллик телефон сўзлашувларидан сўнг¸ севгилиси дийдорини кўришга сабрсизланган Абдулназар¸ ота-онасига индамасдан¸ Амударëни кесиб ўтади ва Ўзбекистон чегарасига ўтиши билан¸ ўзини тўғри чегарачилар ихтиëрига топширади.

- Дарëдан тўпда бир ўзим ўтдим. Нариги қирғоқ чангалзор эди. Чангалзорда ярим кун юрдим. Сарҳадга чиққач¸ тўғри аскарларнинг олдига бордим. Мени ушлаб¸ ичкарига олиб киришди¸ сўроқ-савол қилишди. Ҳаммасини айтиб бердим. Телефон номерини олиб¸ қиз билан онасини чақиртиришди¸ дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда Абдулназар.

Ўзбекистон чегара хизмати аскарлари¸ унинг айтишича¸ Абдулназарнинг ишқ ҳикоясини яхши қабул қилганлар:

- Мен уларга ўзимнинг ошиқ эканимни айтиб бердим¸ қизни кўриш учун бу ерга келдим¸ дедим. Нимага паспортинг билан тўғри йўлдан келмадинг¸ деб сўрадилар. Мен виза учун қаерга боришни билмаганимни айтдим. Мен билан яхши гаплашишди¸ дейди ошиқ йигит.

Абдулназарнинг айтишича¸ ўзини ва қиз билан онасини прокурор идорасига олиб бориб¸ у ерда ҳаммасини сўроқ қилишгач¸ афғонистонлик ошиқнинг ўз севгилиси қишлоғида меҳмон бўлишига рухсат беришган.

- Олтинсой районида яшар экан¸ уч кун қизнинг уйида меҳмон бўлдим. Кейин Деновда меҳмонхонада турдим. 22 кун деганда Афғонистонга қайтдим. Прокурор яхши одам экан¸ гапларимни кулиб эшитди¸ менга ëрдам берди¸ дейди Абдулназар.

Амударëнинг икки қирғоғида яшовчи¸ ораларини нафақат дарë¸ балки қанчадан-қанча маъмурий тўсиқлар ажратиб турган ошиқлар тўй қилиб¸ бир-бирларига қовушишга аҳд қилган¸ ота-оналар ҳам розилик беришган.

Абдулназар шу кунларда расман виза олиб Олтинсойга бориш ва у ерда тўй қилиб¸ Саломатга уйланиш орзуси билан яшамоқда.
XS
SM
MD
LG