Ашхободда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашди
5 декабр куни Туркманистон пойтахтида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг матбуотга маълум қилишича¸ чоршанба кунги саммит иштирокчилари террорчиликка қарши биргаликда курашишни кучайтириш мақсадида қўшма машғулотлар ўтказиш¸ наркотиклар контрабандаси¸ айирмачилик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида келишиб олганлар.