Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:01

Бухорода ўлиб-тирилган Высоцкий


Владимир Высоцкий¸1979 йил.
Владимир Высоцкий¸1979 йил.

Пайшанба куни Россия кинотеатрларида “Тириклигинг учун раҳмат Высоцкий” филмининг намойиш бошланди.


Высоцкийнинг ўғли Никита Высоцкий сценарийси асосида Петр Буслов суратга олган бу филм афсонавий қўшиқчининг Ўзбекистонга қилган уч кунлик гастроли тафсилотларини ҳикоя қилди.

1979 йилда Бухородаги Маданият саройида қўшиқ айтаëтган пайтида Владимир Высоцкий ўзидан кетиб йиқилиб тушади.

Ўзбек врачлари Высоцкийнинг клиник ўлимини қайд қилишади.

Наркотик моддани кўпроқ истеъмол қилгани Висоцкий ҳаëтига деярли нуқта қўйиб бўлган эди.

Аммо клиник ўлим ҳали бу мутлақ ниҳоя эмас. Заҳарни заҳар кесади. Высоцкийни ҳаëтга қайтариш учун кучли бангивор модда лозим эди.

Филм ана шу ҳаëт-мамот мужодаласига бағишланади.

Филмдаги оммавий саҳналарда 1979 йили Бухорода Высоцкий концертини томоша қилган ўзбекистонликлар иштирок этишган.

Филм совет иттифоқи даврида фойдаланган ва дунëда фақат беш дона қолган обективлар воситасида ўта замонавий кинокамераларга ўрнатилиб суратга олинди.

Филмдаги бош ролни ким ўйнагани эса сир тутилмоқда.

Москвадаги Кино музейи директори Наум Клейман назарида Бухорода ўлган Высоцкий филмда тирилтирилган.

– Бу Высоцкий ҳақида афсонанинг яна шууримизда тирилганига менгзайди. Бу янги бир воқелик. Боз устига кинодаги образ актëр маҳорати билан биргаликда компютер ва гримчи ишининг омухтасидир. Россия киночилигида илк тажриба десак ҳам бўлади¸ дейди Клейман.

Филмни томоша қилган Озодлик мухбири Анна Качкаева кино тақдимоти ўзбекча руҳда бўлганини айтади.

- Тақдимот маросимида дўппи кийган ўзбек қиз-йигитлар патнисларда писта-бодомлар тутиб туришди. Филм худди Бухородаги Маданият уйида намойиш қилинаëтгандай таасуротни яратиш учун кўп иш қилишгани билиниб турибди.

Качкаевга кўра¸ Қизилқум чўллари ва Бухородаги Минораи Калон соясида олинган бу филм қўшиқчи ва инсоннинг фожиаси ҳақида.

Высоцкий Бухорода қайта тирилганидан бир йил ўтиб 1980 йили Москвада вафот этди.

Бухородаги филмга олиш жараëнларини кузатган ўзбек актëри Эркин Комилов ўша пайтлар аҳдуҳини куйлаган Высоцкийнинг Бухорода қайта тирилгани бежиз эмас¸ деб билади.

- Меҳри гиë деган чўп бор Қизилқум чўлларида¸ бу чўп ўликка жон бағишлайди. Балким Висоцкийга яна бир йил ëруғ дунëда яшаш имконини берган ана шу меҳр гиëҳидир балки ¸ дейди санъаткор.
XS
SM
MD
LG