Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:26

С. Исмоилов: Статистикага ишониб бўлмайди


Тарихда илк бор парламентга ҳисобот бергани келган бош вазир Ш. Мирзиёев танқидлар остида қолди.
Тарихда илк бор парламентга ҳисобот бергани келган бош вазир Ш. Мирзиёев танқидлар остида қолди.

Тошкент вилояти Давлат статистика бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Йўлдошев суд томонидан порахўрлик, таъмагирлик ва мансабини суиистеъмол қилганликда айбдор, деб топилди. Бу ҳақда NewsUz.com Интернет сайтида берилган хабарда статистика бошқармаси раҳбарига чиқарилган ҳукмда қандай жазо белгилангани айтилмаган.


Бошқарма собиқ раҳбари жиноий жавобгарликка тортилганини Республика статистика қўмитаси ходими тасдиқлади. Қўмитанинг ўзини таништирмаган расмийси Озодлик радиосига Зиёдбек Йўлдошев бир неча ой аввал ишдан олинганини мълум қилди ва бу масала хусусидаги тафсилотларни билиш учун прокуратурага мурожаат қилишни тавсия қилди.

Айтилишича, Зиёдбек Йўлдошев Тошкент вилоятидаги корхоналардан бирининг ҳисоботларини тасдиқлаб бериш учун пора талаб қилган ва уни олаётган пайтда қўлга олинган.

Ёлғоннинг уч тури: Ёлғон, ғирт ёлғон ва статистика


Давлат статистика бошқармаси ҳукумат ҳисоботлари учун тақдим қилинадиган рақам ва ахборотлар учун масъул идора ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳар ярим йилда Давлат статистика тақдим этган рақам ва ахборотларга асосланган ҳолда ярим йиллик ҳисоботларни эълон қилиб келади. Масалан, иқтисодга оид ҳисоботларда одатда мамалакат ялпи ички маҳсулоти фалон фоизга ошди, ё мамлакатда ярим йил ичида фалон миқдорда иш ўринлари ташкил қилинди ва шу каби ахборотлар бериб борилади.

Ўтган ойда Бош вазир Шавкат Мирзиёев мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор бундай ҳисобот билан парламент ялпи мажлисида чиқиш қилди. Бунда депутатлардан баъзилари бош вазир келтирган рақамларга шубҳа билдирди.

Ўзбекистон Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари, ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов Озодлик билан суҳбатда бу каби идораларда коррупциянинг авж олгани билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, бу ҳолат расмий статистика қанчалик ишончли эканини кўрсатади ва парламент аъзолари ҳукумат раҳбари ҳисоботини шубҳа остига олгани бежиз эмасга ўхшайди, дейди.

Суҳроб Исмоилов
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:15 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG