Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:18

"Хоразмнинг ëшлари иш излаб саргардон бўлмоқда"


Россияга кетаëтган ëшларнинг аксари¸ ҳамоллик каби қора ишларга ҳам жон деб рози бўлмоқда.
Россияга кетаëтган ëшларнинг аксари¸ ҳамоллик каби қора ишларга ҳам жон деб рози бўлмоқда.

Ишсизлик ва иложсизликдан ватанни ташлаб Россия ва Қозоғистонга кетаëтган ëшлар сони кун сайин ортмоқда¸ аммо уларнинг кўпи ўзга юртларда ҳам на иш ва на пул тополмай қуруқ қўл билан уйга қайтиб келмоқда¸ деб зорланади питнаклик Шукуржон опа.


Питнакда ҳамма мардикорликка кетиб¸ туман эркакларсиз қолди,

дейди Хоразмнинг Питнак туманидан қўнғироқ қилган уй бекаси Шукуржон Искандарова.

- Хоразм Питнакдан телефон қилаяпман. Мен колхозда ишлаган эдим. Пахта пудратларимиз бор эди. Ҳозир ногирон бўлиб қолдим. Учта фарзандим бор. Менинг муаммоим - ëшларга иш йўқ. Россияга кетишади, мана сотилиб ëтишибди. Ҳаммаси пулсиз келиб туришибди. Питнакда катта болница бор. Шуни ишга туширишса. Ëпиб қўйишибди. Ëшларга иш йўқ. Шу муаммолар бор. Бола пулларини бермайдилар. Россияга, Қозоғистонга борадилар, аммо пулсиз қайтиб келишади. Олиб бориб сотиб келиб юрибдилар. Одамлар жуда камбағал аҳволга тушиб кетган. Магазинда на ун бор, на ëғ бор. Ҳамма нарса муаммо бўлиб кетган. Битта бахти қайтган қизим бор. Шунга жой ўрни деб қанча жойларга мурожаат қилганман. 10 йил бўлди. Ҳалигача йўқ. Жуда ҳам қийналиб бораяпмиз биз Хоразмда, дейди питнаклик уй бекаси Шукуржон Искандарова.


Хивада пластик картага сабзи-пиëз сотилмайди¸

деб шикоят қилди Хивадаги Гилам тўқиш коллежи талабаси 16 яшар Нилуфар.

Нилуфарнинг айтишича¸ унинг онаси Алишер Навоий номли педагогика коллежида ишлайди. Ойликлар бир ой кечикиб пластик картага ўтгани боис¸ иқтисодий жиҳатдан қийналдик, дейди суҳбатдош.

- Ойлик пластикка ўтган. Ўз вақтида берилмайди. Ҳозир ноябр ойининг ойлигини олишаяпти. Пластикка картошка, пиëз беришмайди. Бўлса ҳам пластикка қимматроқ туради, дейди хивалик суҳбатдош Нилуфар.


Андижонда аҳвол Бухороданда баттарроқ экан...

Бухоролик кўзи ожиз меҳмон Андижондаги газ ва электр йўқлигига гувоҳ бўлди.

- Ҳозир бу ерда вазият шундайки, мен яшаб турган қишлоққа газнинг ўзи умуман келган ҳам эмас. Халқ ҳали ҳам ўчоқда ўтин, кўмир билан қилаяпти. Умуман олов билан, иссиқлик билан боғлиқ бўлган ишларни ҳали ҳам ўтинда, кўмирда қилишаяпти. Свет масаласига келсак шундайки, уч соат берилади, уч соат йўқ, яна уч соат берилади. Бир кунда 6 соатмикан, 9 соатмикан ток бўлади. Кейин яна танаффус. Бу пайтда телевизорни қўйсанг, кўрлар ва кар-соқовлар учун эшиттириш беради. Ана шунақа. Газ умуман келган ҳам эмас. Уланган ҳам эмас. Андижон вилоятининг Асака туманидаги Қипчоқ деган қишлоқ. У маҳалла ҳам бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда қипчоқлиги аниқ, дейди бухоролик кўзи ожиз меҳмон.


Каттақўрғонда томорқалар бузиб ташланди¸

деб ташвиш билдирди Озодликка сим қоққан самарқандлик деҳқон.

- Томорқалар бўйича гапирмоқчи эдимда. Пахта йиғим-терим даврида пахта плани тўлмагани учун кўп томорқалар сотилган эди. Шунга ҳозир 2010 йил декабр ойидан бошлаб ҳар битта қишлоқдан камида 10 гектардан 20 гектаргача томорқаларни бузиб ташлаяпти. Халқда томорқа қолмаяпти. Шу ҳақда сўрамоқчи эдим, дейди самарқандлик деҳқон.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG