Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:24

Ўткир Султонов ишдан кетди


Тошкент авиакорхонасида Ил-76 учоқлари ҳам йиғиларди.
Тошкент авиакорхонасида Ил-76 учоқлари ҳам йиғиларди.

2006 йилдан буён Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори лавозимида ишлаб келган Ўзбекистон собиқ Бош вазири Ўткир Султонов ўз вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнида янги йил бошидан Рустам Абдураззоқов ишлаётгани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда Рустам Абдураззоқов эгаллаган расмий лавозим ташқи бошқарувчи вазифасини бажарувчи, деб аталади. Бунгача у ЧТАИЧБ бош директорининг муовини вазифасида ишлаб келган.

1995 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган Ўткир Султонов 2006 йилда Тошкент авиазаводига раҳбар этиб тайинланганди.

Ўтган йил кузида мазкур завод акцияларининг 76,6 фоизини назорат қилувчи Ўзбекистон ҳукумати томонидан корхона банкротлиги жараёни бошлаб юборилган.

2011 йилнинг 1 январидан авиакорхонага раҳбар этиб тайинланган Рустам Абдураззоқов, Узметроном сайтининг ёзишича, айнан шу жараённи охирига етказиб, гўрковлик вазифасини бажариши керак.

Корхонанинг собиқ раҳбари Ўткир Султоновга қандай лавозим берилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида Ил-76 транспорт учоғи, Ил-78 ёнилғи қуйиш учоғи ва Ил-114 йўловчи учоғи йиғиларди. 2003 йилгача авиазавод Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари учун Ил-78МКИ ёнилғи қуйиш учоғини етказиб бериб турган. Шунингдек, Россиянинг экспорт учун чиқариладиган Ил-76 ва Ил-78 учоқлари ҳам Тошкент авиазаводи иштирокида йиғиларди.

1961-66 йилларда президент Ислом Каримов ҳам ишлаган мазкур авиазаводга II жаҳон уруши пайтида асос солинган. У 1941 йилда Химкидан эвакуация қилинган фуқаролик ҳаво флоти таъмирлаш заводи базасида очилган.

Тошкентдаги энг катта корхоналардан бири ҳисобланмиш авиазаводда бир пайтлар 20 минггача одам ишлаган.

Айни завод ҳудудида, Ўзбекистон ҳукуматининг 2010 йилдаги қарорларига мувофиқ, GM-Uzbekistan автомобиллари ҳамда Mercedes-Benz автобуслари йиғиладиган бўлган.
XS
SM
MD
LG