Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Ўзбекистонда хусусий автомактаблар ëпиладиган бўлди


Ўзбекистон ҳукуматининг янги қарори билан яна минглаб одам ишсиз қоладиган бўлди.
Ўзбекистон ҳукуматининг янги қарори билан яна минглаб одам ишсиз қоладиган бўлди.

2011 йилни "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб эълон қилган Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги хусусий тадбиркорлар учун махсус янги йил совғаси тақдим этди - янги йилдан мамлакатдаги хусусий автомактабларни ëпиш жараëни бошланди.

Ўзбекистон ҳукуматининг махсус қарори билан мамлакатдаги хусусий автомактабларнинг барчаси ëпиладиган бўлди.

Мазкур янгилик муносабати билан Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги автомактаб хўжайинларидан бири¸ мазкур қарор муносабати билан 5 январ куни Тошкентдаги автомактаб эгаларининг фавқулодда йиғини ўтказилгани ва унда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” йили деб эълон қилинган 2011 йилда хусусий автомактабларни ëпишнинг тўғри иш бўлмаслиги таъкидланганини билдирди. Мазкур манбага кўра¸ йиғин иштирокчилари Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига бу қарор ижросини тўхтатишни сўраб¸ мактуб йўллашган.

Бу қарор ҳақида РИА Новости ахборот агентлигига хабар берган ҳукумат манбасининг айтишича¸ ҳозирда биргина пойтахт Тошкентнинг ўзида 100 дан ошиқ автомактаб фаолият юрғизиб келмоқда ва мазкур қарор минглаб одамнинг ишсиз қолишига сабаб бўлади.

Тошкентдаги хусусий автомактаблардан бирининг хўжайини Озодлик билан суҳбат давомида бундай янгиликнинг ўзи учун ниҳоятда кўнгилсиз эканини айтади.

- Очиғини айтсам¸ бу хабарни сиздан аввал ҳам бир танишимдан эшитдим ва ҳозирча унинг тафсилотларини кўп ҳам ўргана олмадим. Шу боис¸ бу ҳақда нима дейишниям билмайман. Агар ҳукумат қарори амалга ошса¸ менинг мактабимда ишлаëтганларнинг барчаси ишсиз қолади. Биргина менинг мактабимда 12 одам меҳнат қилади. Энди Тошкент¸ ëки Ўзбекистон бўйича ишсиз қоладиганлар сонини ўзингиз ҳисоблаб кўринг¸ дейди Тошкентдаги хусусий автомактаблардан бири эгаси.

РИА Новости хабарида айтилишича¸ ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларини автомобилни бошқариш ва йўл ҳаракати қоидаларига ўргатиш билан бундан сўнг фақат Мудофаа вазирлиги қошидаги “Ватанпарвар” ташкилоти шуғулланади.

Айни пайтда¸ кузатувчиларга кўра¸ ҳукуматнинг янги қарори фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш жараëнини ҳам анча мураккаблаштиради. Зотан¸ уларга кўра¸ “Ватанпарвар” ташкилотида гувоҳнома олиш иштиëқидаги барча ўзбекистонликларни ўқитиш учун етарли имкон йўқ.

- Олдин 15тача автошкола бўларди. Уларнинг обëми жуда катта эди. Шуни ҳисоблашган бўлса керак. Бизлар ҳам ҳайронмиз. Ҳозир бизнинг калламиз ҳеч нарсага ишлаëтгани йўқ.

2Ватанпарвар"нинг обëми шунча одамга етармикан¸ ким билади. Етмаса керак. Олдинги пайтга ўхшаб қолади. Олдинги пайтда ҳам очеред пойлашарди. Одамлар ўқиш учун икки-уч ойлаб очеред пойлашарди. Агар шахсий автошколалар бекилса, шунақа ҳолат келадида яна. Уч ой ўқийди, уч ой очеред пойлайди. Шунақа пайт келадида энди. Одам жуда ҳам кўпайиб кетади битта автошколага. Бизни олдиндан огоҳлантиришмади ҳам, документ ҳам кўрсатишмади.

Озодлик суҳбатлашган хусусий автомактаб хўжайини¸ ҳукумат қарорига хусусий мактабларда ўқитишнинг сифатли йўлга қўйилмагани боис “йўлларда авариялар кўпайиб кетаяпти. Ëмон ўқитаяпсизлар” деган маънода эътирозлар баҳона бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

- У нарса ҳар доим бўлиб келганку. ГАИда мажлислар ўтказилади, шу ҳақда гаплашилади. Қайси мактабдан битирувчилар қанча авария қилгани айтилади. Мактабларга нисбатан чоралар кўриларди. Шу пайтгача шу иш қилинарди. Лекин фақат частний автошколадагилар авария қилмайди. "Ватанпарвар"ники ҳам авария қилади, частний автошколаники ҳам авария қилади. Ҳаммаси кўриб чиқиларди. Лекин шахсий автошколаларга деб бизларга кўп бўлмас эди. Бутун автошколага обший танбеҳ берилар эди. Ўқув қуролларичи "Ватанпарвар"никидан қолишмайди. Уларникидан зўрлари ҳам бор, бундайроқлари ҳам бор, лекин талаб бир хил¸ дейди Озодлик суҳбатлашган хусусий автомактаб хўжайини.

Озодлик манбалари¸ хусусий автомактабларни ëпиш амалиëти бошланганига қарамай¸ ҳукумат раҳбарлари¸ хусусан президентнинг бу "англашилмовчилик"ка тезда барҳам беришига умид қилмоқдалар.

2009 йилда Ўзбекистонда хусусий адвокатлик идоралари¸ 2010 йилда эса хусусий нотариуслар¸ ҳамда хусусий стоматология хизматлари ҳам ҳукумат қарори билан тугатилган эди.
XS
SM
MD
LG