Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:37

Умида Аҳмедова ишини суд ҳал қиладиган бўлди


Умида Аҳмедова халқ турмуш тарзи ва эски анъаналарини суратларда акс эттиришни яхши кўтаради.
Умида Аҳмедова халқ турмуш тарзи ва эски анъаналарини суратларда акс эттиришни яхши кўтаради.

Суратлари ва ҳужжатли филми орқали “ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик”да айбланаëтган ўзбекистонлик фотограф ва видеотасвирчи Умида Аҳмедова иши юзасидан тугаган тергов унга қўйилган айбларни кескинлаштиришга қарор қилди. Иш тақдири энди маҳкамага қолди.

Аввалига оддий жиноят иши сифатида шаҳар даражасида капитан Нодир Аҳмаджонов тарафидан тергов қилинган иш вақт ўтиб республика даражасида тафтиш қилинди.

Махсус тергов гуруҳи тузилиб ишга Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов идорасининг ўта хавфли жиноятлар бўйича терговчиси¸ капитан Камол Акбаров ҳам қўшилди.

Тергов жараëнида Ўзбекистон Маданият ва Спорт ишлари вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон алоқа ва коммуникация агентлиги раҳбарларининг фототасвирчига қарши кўрсатмалари ҳам инобатга олинган.

26 январ куни Озодлик мухбири суҳбатлашган Умида Аҳмедовага кўра¸ унга қўйилган айблар янада кескинлаштирилган.

Умида Аҳмедова: Охирги терговчининг чиқарган қарори бўйича 139-модданинг Г банди сал мураккаблашган.

Озодлик: Сизга нечта модда бўйича айбнома қўйишди?

Умида Аҳмедова: Менимча¸ 140- ҳам боров. Ҳозир ҳаяжондаман. Аниқ бир нарса дея олмайман. 139-модданинг Г бандини биламан. Унда ғаразгўйлик билан туҳмат қилиш¸ дейилган.

Озодлик: Тергов яна Нодир Аҳмаджоновга қайтиб келибди-а? Бир юқорига чиқиб яна қайтиб тушди. Нима сабабдан шундай бўлди экан?

Умида Аҳмедова: Нодир Аҳмаджонов билан бирга следственний группа ташкил қилинган.

Озодлик: Нодир Аҳмаджонов сизни яна сўроқ қилдими?

Умида Аҳмедова: “Мен айбдор эмасман” деб ëздим. Амнистияга ариза беришга ҳаққим бор. Судгача амнистияга берсанг¸ суд кўриб ўтирмайди¸ деб айтишди. “Мен гуноҳкор эмасман” дедим. Ғаразгўйлик билан туҳмат қилиш дегани ҳам экспертизага ëндашаяпти. Бу экспертизадан шундай хулоса чиқариш мумкин. Мен комиссияга айнан этнографлар¸ киношунослар¸ санъатшунослар экспертиза қилишини сўраб ариза ëздим.

Озодлик: Маҳкама қачон бўлиши номаълумми?

- Йўқ¸ номаълум. Адвокатнинг гапига қараганда икки-уч ҳафтада бўлиши керак. Эрта-индин жўнатишса керак делони. Чунки икки-уч кун адвокат дело билан танишиши керакку¸ дейди Умида Аҳмедова.

Умида Аҳмедовага нисбатан Ўзбекистон жазо қонунининг 139-моддаси Г банди бўйича дастлаки айблов эълон қилинди. (ғаразгўйлик билан қилинган туҳмат)

Бу бандга кўра¸ Умида Аҳмедова уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Шунингдек¸ Аҳмедова 140-модда (ҳақорат қилиш) билан ҳам айбланмоқда. Бу модда жарима ëки уч йилгача қамоқ жазосини кўзда тутади.

Вазиятнинг жиддийлигини англаган халқаро санъатшунослар ташкилоти Умида Аҳмедова ҳимоясига қалқди.

Хўш¸ Умида Аҳмедова аъзо бўлган Ўзбекистон Бадиий академияси бу борада қандай мавқе тутмоқда?

Ўзбекистон Бадиий академияси мулозими¸ санъатшунос Нодир Норматов ўзи тамсил қилган идоранинг Умида Аҳмедовани ҳимоя қилмаслигини билдирди.

Нодир Норматов: Исталган нарсани¸ агар у катта маҳорат эгаси бўлса¸ бу санъат асари даражасига айланади. Агар тескариси бўлиб чиқса¸ бу туҳматга айланади. Фото олган ҳар қандай нарсани ҳаëт ҳақиқати деб тушунишнинг ўзи нодонлик деб ўйлайман.

Озодлик: У кишини ҳимоя қилмайсизларми судда? Уюшма аъзоси экан.

Нодир Норматов: Ҳимояни биринчи навбатда юристлар¸ адвокатлар қилади. Кўр-кўрона оломонга ўхшаб орқасидан чопиб “Бу ундай¸ бу бундай” дейишнинг ўзи нодонлик. Бу юристларнинг иши. Ҳар бир тараққий қилган мамлакатда қоидасига кўра шундай қилинадику.

Озодлик: Ҳар қандай жамоанинг ўз аъзосини ҳимоя қилиши ҳам борку.

Нодир Норматов: Унинг ижоди¸ дарҳақиқат¸ оëқости қилинаëтган бўлса¸ юксак санъат асарига айланган бўлса¸ буни ¸албатта¸ ҳимоя қилиш керак. У намойиш қилган нарсалар ва фотоларни одамлар юксак ижод намунаси деб билмаган бўлса керакки¸ унинг орқасидан чопишни истамаяпти. Агар юксак асари бўлганда эди¸ ҳеч шубҳасиз ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган бўларди.

Озодлик: Фотоаппарат туширган нарсага туҳмат деб баҳо бриш мумкинмаску.

Нодир Норматов: Кечирасиз¸ битта нарсани айтай сизга. Битта чет эллик одам Янгиобод бозорига борганда одам ўша ерда ўрмалаб юрган битта-иккиталарини суратга олиб¸ улар ўзбек ҳам эмас¸ бошқа миллат вакиллари¸ ердан нарсаларни супуриб олиб юрган эканда. Лўлисифатлар эканда. Шуни тақдим этаяпти. Агар биз дунëдан фақат иллат излаш билан овора бўлсак¸ бу ҳеч қандай бадииятга тўғри келмайдиган нарса. Бу иллат миллатга жуда катта хавф соладиган бўлса¸ бу бошқа масала. Кир излаш ëки инсон табиатига эстетик жиҳатдан тўғри келмайдиган нарсаларни объектга олишни инсофдан эмас деб ўйлайман. Исталган фото ҳаëт ҳақиқати бўла олмайди. Мен фотодан исталган нарса ясашим мумкин. Албатта¸ битта воқеликни бошқача талқин қилиб катта лойиҳага пул оламан¸ деб ўйлаган. Ундай эмасда.

Озодлик: Бу расмлар Гулнора Каримованинг “Белла Терра” деган журналида босилган.

Нодир Норматов: Унинг яхши асарлари борлигини мен таъкидлаб ўтдимку. Мен судга берилаëтган нарсаларидан жуда катта хабардор эмасман. Мен шахсан ўзим бир-иккита олган суратлари ҳақида гапираяпманки¸ эстетик жиҳатдан талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Шуни айтмоқчиман¸ холос.

Озодлик: Эстетик жиҳатдан жавоб бермайди деб энди бу аëлни беш йилга қамаш керакми?

- Шунча одамлар китоб ëзади. Шунча одамлар фото кўргазма қилаяпти. Нима учун уларни судга беришмаган¸ дейди Нодир Норматов.

Ўзбекистонлик таниқли фототасвирчи ва кинооператор Умида Аҳмедова ўзбек халқига нисбатан туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда.

Бундай айбловга Аҳмедованинг мамлакат чекка қишлоқларида яшовчи оддий ўзбеклар турмуши акс этган сурат ва филмлари асос қилиб олинмоқда.
XS
SM
MD
LG