Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:22

Биометрик паспорт бериш муддати кечиктирилди


Ўзбекистонда биометрик паспорт 2011 йил 1 январидан бериладиган бўлди. 29 декабр куни Ўзбекистон президенти аҳолининг фуқаролик паспортини босқичма-босқич биометрик паспортга алмаштириш муддатини ўзгартириш тўғрисида фармон имзолаган.

Ўзбекистонликларга биометрик паспорт берилиши мамлакат президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида 2010 йилнинг 1 январидан бошланиши ҳақида аввал хабар қилинганди. Аммо йил охирида Ислом Каримов аҳолининг фуқаролик паспортини биометрик паспортга босқичма-босқич алмаштириш муддатини бир йилга кечиктириш ҳақида бошқа бир фармон имзолади.

Ўзбекистонликларнинг фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштириш икки босқичда ўтказилиши кўзланиб, биринчи босқичда, яъни 2010 йилнинг 1 январидан хизмат сафари билан чет элга кетаётган давлат идоралари ходимлари ва фуқароларга биометрик паспорт бериш режаланганди.

Иккинчи босқичда, яъни 2011 – 2015 йилларда қолган фуқароларга биометрик паспорт берилиши мўлжалланган эди.

Президент имзолаган фармонга мувофиқ, эндиликда биометрик паспорт беришнинг иккала босқичи ҳам бир йилдан кечиктирилиб, хорижга кетаётган хизматчи ва фуқароларга мазкур паспорт 2011 йил январидан, қолган фуқароларга эса 2012 йил январидан берилиши кўзда тутилмоқда.

Тошкент вилоят паспорт столларидан бирида ишлайдиган ходим биометрик паспортга ўтиш муддатининг кечикишини аҳолига бу каби паспорт беришга тайёргарликнинг ниҳоясига етмагани билан изоҳлайди.

Дунёнинг аксар давлатларида биометрик паспорт оддий паспорт ичига махсус микрочип жойлаштирилган шаклда тайёрланади. Микрочип ичига эса фуқаронинг бармоқ излари, икки ўлчамли фотосурати, шунингдек, исм-фамилияси, фуқаролиги, туғилган йили, паспорт рақами ва амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG