Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:46

Ўзбекистон янги йилга тайёрланяпти


Ўзбекистонда янги йил совғалари сифатсиз бўлишига қарамай, нархлари анча баланд эканини айтадилар суҳбатдошларимиз.
Ўзбекистонда янги йил совғалари сифатсиз бўлишига қарамай, нархлари анча баланд эканини айтадилар суҳбатдошларимиз.

Европа ва АҚШда янги йил арафаси тижорат учун энг маъқул пайт Янги йил арафасида ўзбекистонликлар ҳам кармонларини пулга тўлдириб бозорга боришади

Яқинларига совға-салом¸ уйда ясатиладиган арча¸ уй томи ва бўғотларига ўрнатиладиган ялтир–юлтир чироқлар.

Мавлуд арафасидаги харажатларнинг асосий қисми ана шуларга кетади. Бунинг устига байрам дастурхонини безайдиган курка ëки зоғора балиқ сотиб олиш ҳақида ҳам олдиндан режа қилиш ва пул ажратиш лозим.

Умуман Европада насроний удумлар бу мамлакатлар қадриятларига сингиб кетганини кўришимиз мумкин .

Бу йилги иқтисодий бўҳрон боис европаликлар янги йил арафасида ўтган йиллардагидан камроқ нарса харид қилишгани кузатилди.

Аммо мана шундай бўҳрон шароитида ҳам янги йил маҳсулотлари билан савдо қилувчилар озгина бўлса ҳам фойда қилишганини айтиб¸ яратганга шукр қилишмоқда.

Янги йил арафасида Ўзбекистонликлар ҳам кармонларини пулга тўлдириб бозорга боришади.

Тошкентлик Рустамжон деган йигит бу сафарги янги йилни яқинда туғилган илк фарзанди билан бирга нишонлайди.

Шу боис бу йилги байрам дастурхони тўкин бўлиши учун олдиндан қайғурди.

Фарғона ва Хоразмдаги суҳбатдошларимизнинг байрам арафаси қилган харажатлари бир-бирига ўхшайди:
Суҳбатдош: Ичимлик ва ҳар доимги оладиган нарсаларни оламиз.

Озодлик: Болаларга¸ танишларга совға-саломчи?

Суҳбатдош: Болаларга олинади.

Озодлик: нарх наво қандай янги йил арафасида?

Суҳбатдош: Уйимизнинг ëнидаги паркда фермерлар мол сўйишаяпти. Гўштини 5 минг сўмдан сотишаяпти. Бозорда мол гўшти 6500 сўм¸ қўй гўшти 7000 сўм. Бозорда одам тўла. Руслар ароқ¸ пиво ва бошқа ичимликлар олиб юришибди, ўзбеклар ҳам олишаяпти. Биз кўп нарса олмаймиз. Маргарин олдим. Бизда бир пачкаси 1000 сўм туради. Қуюлтирилган сут олдим. Банкаси 1800 сўм экан.

Рустамжоннинг янги йилдаги оила дастурхони миллионлаган собиқ совет кишилариники билан деярли бир хил.

-Қоқбалиқни тухум¸ қизилча¸ картошкадан иборат бўтқа ичига кўмамиз. Қоқбалиқ ҳудди пўстин ичида ëтгандай бўлади,-деди Рустамжон.

Рустамжон дастурхонидаги Пўстин ичидаги қоқбалик дея ном олган овқат ҳатто Элдар Рязанов суратга олган “Қушдай енгил бўлинг” деган фильм қаҳрамонларининг янги йил дастурхонидан ҳам ўрин олган эди.

Ўзбекларнинг янги йил дастурхонларидаги муштараклиги улар оладиган ëки берадиган совғаларда акс этмаяпти.

Давронбек деган рассом йигит совғалар сотиладиган дўконларни кезиб чиқди. У аксарияти Хитойдан келтирилган янги йил совғаларнинг паст сифатли бўлишига қарамасдан нархи баланд эканлигини айтади:

- Шаҳардаги битта-иккита супермаркетларга кирдим. Тайëр совғалар бор. Бу Россиядан келган ëки Тошкентда шунақа қилиб упаковка қилишган.

Ичида Россияда ишлаб чиқарилган шоколадлар бор. 10 минг¸ 15 минг сўм туради. Ичида яна киви¸ апельсин¸ қиммат шоколадлар ва шунга ўхшаган нарсалар бор.

Кўпчилик бу нарсаларни харид қила олмайди. Шунинг учун совғага кўзга кўринган арзонроқ бирон нарсани олиб бераверишади¸- дейди Давронбек.

Хўш¸ ўзбек йигит ва қизлари янги йилдан қандай совғалар кутади? Давронбек назарида қизлар учун кийим-бош ва атир-упа муҳим.

- Қиз болалар нимани кутиши мумкин? Булар кийим кутади. Ўғил болалар эса фотоаппарат ëки велосипед хоҳлашади.

Ҳозир бу ерда велосипеднинг энг арзони 150 минг сўм туради. Бу менинг битта ойлигим билан тенг. Бу Украинанинг велосипеди. 600¸ 700 минг сўм турадиган велосипедлар бор¸- дейди Давронбек.

Суҳбатдошимизга кўра¸ ëши катта кишилар елкасига зарчопонлар янги йил совғаси сифатида ëпилмоқда.



Хоразмлик қиз Фазилат ҳам ҳар йили янги йил арафасида совғалар олади ва беради.

- Совғани 31 декабр куни оламан. Соат ва шунга ўхшаган нарсалар. Ўтган йил биттасидан блокнот олган эдим. Яна биттасидан нота ëзадиган ручка олган эдим. Мен ҳам совға беришга бир нарсалар олиб қўйганман¸ - дейди Фазилат.

Институтнинг мусиқа факультетида ўқийдиган Фазилатнинг Қорбободан кутадиган совғаси битта.

- Битта фортепиано беришини хоҳлардим. Менга ҳозир энг кераги шу¸- дейди Фазилат.

Ҳозирча бу совға Фазилат учун армонлигича қолмоқда.

Кўпчилик ўзбекистонликларда янги йилда совға бериш анъанаси йўқ.

- Совғани ҳайитда берамиз¸ янги йилда совға бериш одатимиз йўқ¸ - дейди Рустамжон.

Янги йилни биринчи январ куни арча атрофида совға-салом билан нишонлаш анъанаси 1699 йилда Россия императори Петр биринчи тарафидан жорий қилинди.

1918 йилда совет ҳукумати Исо Масиҳ мавлудини нишонлашни буржуа қолдиқлари сифатида қоралаб чиқди.

1929 йилда эса арча безаб мавлудни ëки янги йилни нишонлаш¸ совға бериш Совет Иттифоқида та-қиқлаб қўйилди.
1940 йилдан бошлаб совет мулозимлари арча¸ Қорбобо¸ мавлуд совғаси каби насроний қадриятларни янги йил байрами урф-одатларига айлантиришди.

Совет ишғоли остидаги халқлар хусусан ўзбеклар ҳам янги йилни арча атрофида Қорбобо ва совға-саломлар билан кутишни ўшандан бери одат қилишди.
XS
SM
MD
LG