Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:20

Россия президенти собиқ Совет тузумига йўлдош республикаларга биринчи бор ташриф буюрди.


Самандар Владимир Путин Россия президенти сифатида Венгрия ҳамда Чехия Республикаларига илк марта расмий ташриф билан сафар қилди. Гарчи¸ собиқ Совет тузумига йўлдош республикалар¸ Москвага хавотирли назар билан қарасада¸ Россиянинг “шимолий йўлдоши” деб аталмиш Болтиқ бўйи мамлакатлари ва Полшага қараганда¸ Будапешт¸ Прага ва Братислава билан алоқалари анчайин яхшилиги айтилади. Кузатувчиларга кўра¸ Путин сафаридан кўзланган асосий эътиборни ëнилғи соҳасига қаратмоқчи.

Путин Венгрияга биринчи бор сафар уюштирди. Ундан олдин 1992 йили Россиянинг ўша пайтдаги раҳбари Борис Елцин Будапешт меҳмони бўлган эди.
Мазкур сафар шунингдек¸ бундан 50 йил муқаддам кўтарилган исëн чоғида собиқ Шўро аскарлари томонидан минглаб венгрияликларнинг ўлдирилган кунига ҳам тўғри келди.
Журналистларга берган интервюсида Владимир Путин 1956 йил воқеаларини ëддан чиқармаган кўплаб венгрияликларга ҳамдард эканлигини билдирди. Аммо Путинга кўра¸ ортга қарагандан келажакни ўйлаш муҳим:

"Бугунги Россияни илгариги Шўро тузуми билан солиштириб бўлмайди. Мен бир нарсани самимият билан айтмоқчиманки¸ биз ҳаммамиз қалбимизда ўша воқеалар учун маънавий масъулиятни ҳис қиламиз", - деди Владимир Путин.

Эски яраларни унутишнинг асосий йўлларидан бири¸ Путинга кўра¸ икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдир.
Ана шундай соҳалардан бири ëнилғи соҳаси. Жорий йил бошларида Украина ҳукумати билан газ экспорти масаласида муносабатлар кескинлашгани ва бу катта шов-шувга сабаб бўлганига қарамасдан¸ Владимир Путин газ соҳасида ҳамкорлик қилиб келаëтган мамлакатларга Россия ëнилғи секторидаги барқарор мамлакатлардан бири эканини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда.
Ишлатадиган газининг деярли 80 фоизини Россиядан импорт қиладиган Венгрия Россия билан Украина ўртасида газ борасидаги келишув билан боғлиқ муаммоларнинг бевосита қурбонига айланган эди.
Аммо Путин Будапештда сўзлаган нутқида Россия шубҳасиз Европани ëнилғи билан таъминловчи асосий мамлакат мақомини сақлаб қолиши ва Москва Венгрияда ëнилғи заҳиралари учун сақлагичлар яратиш имкониятларини ўрганаëтганини маълум қилди
Венгрия Бош Вазири Ференч Гюрксани¸ агар ушбу режа амалга ошса¸ у ҳолда Венгрия Россия газининг Европага узатилишида асосий кўприк вазифасини ўташини айтди:

"Биз Қора денгиз тагидан Туркияга газ қувури ëтқизиш ҳақида лойиҳа юзасидан келишиб олдик ва биз ушбу лойиҳани Жанубий Европагача узайтирмоқчимиз. Биз Венгрияни Европага газ узатиш жараëнида муҳим мамлакат сифатида кўраяпмиз", - деди Гюрксани.

Шундан сўнг¸ Путин Чехия Республикаси пойтахти Прагага келди.
1968 йили Совет Иттифоқи бошчилигидаги Варшава шартномасига аъзо мамлакатлар Чехословакияга бостириб кирган эди.
Ўшандан кейин совуган Россия-Чехия муносабатлари 90 - йилларга келиб Варшава келишувига аъзо мамлакатлар коммунизмдан воз кечиб¸ НАТО ҳамда Европа Иттифоқига яқинлашганидан сўнг ҳам илимади.
Фақатгина сўнгги йилларда¸ Чехиянинг консерватив раҳбари¸ деб таърифланадиган Вацлав Клаус президентликка ўтирганидан сўнг¸ Москва-Прага алоқаларида илиқлик сезила бошланди.

Прагадаги Халқаро муносабатлар институти директори ўринбосари Питер Краточвил томонлар муносабатларидаги илиқлашувни икки тамойилга хос деб билади:

"Бир томондан¸ Путиннинг ҳукумат тепасига келиши ва унинг Шарқий ва Марказий Европа¸ жумладан Чехияга нисбатан янги назар билан қарашидадир. Иккинчидан¸ 90 - йиллар ўрталаридаги НАТО кучларининг кенгайиши билан боғлиқ вазиятнинг тинч ўтгани¸ Чехиянинг Россия олдидаги қарзи ва Косоводаги кампанияларнинг Россияда танқид қилингани ҳам Прага-Москва муносабатларининг яхшиланишида ўз ролини ўйнади", - деди Питер Краточвил.

Путин ва Клаус Прага учрашувида ëнилғи ҳамда атом энергияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Путин собиқ КГБ ходими эканлиги учун айрим депутатлар унинг Чехияга ташрифини танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG