Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:57

Россия президентининг вориси ким бўлади?


Куни кеча Владимир Путин икки муҳим иттифоқчиси ваколатини оширганидан сўнг¸ Москвада президент 2008 йили ўрнига қоладиган ворисини тайëрлаяпди¸ деган баҳс мунозаралар пайдо бўлди. Дмитрий Медведев 2000 йилги президентлик сайлови кампаниясини бошқарган. 2003 йили Кремл маъмурияти бошлиғи этиб тайинланган. Ҳозирда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилди. Сергей Иванов Мудофаа вазири лавозимида 2000 йилдан буëн ишлаб келади. Иванов ҳам Путин сингари КГБ дан чиққан ва узоқ вақт давомида Путиннинг эҳтимолий вориси¸ деб ҳисобланган. Кремлдаги ўзгаришлар борасида Озодлик мухбири Роберт Парсонс тайëрлаган лавҳаси билан Самандар таништиради.

Россия президентининг вориси ким бўлади? Ëш¸ амбицияга эга¸ либерал ва кечагина Россия Бош вазири ўринбосари этиб тайинланган Дмитрий Медведевми ëки Федерал хавфсизлик ва Ички ишлар вазирлигини назорат қилиш ваколатига эга мамлакат Мудофа вазири Сергей Ивановми? Ушбу мавзу айни пайтда Россия ва ҳориж оммавий ахборот воситаларида фаол ëритилмоқда.

Кремл маъмуриятидаги кадрлар ўзгариши ва Медведевинг янги вазифаси ҳақида Путин мана буларни гапирди:

"Асосий иш Россия ҳукуматига қаратилиши кераклигини олдиндан айтиб келганман. Шунинг учун мен Бош вазир таклифини қабул қилдим ва Дмитрий Андреевич Медведев Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига ўтмоқда"¸ - деди Владимир Путин.

Медведев энергетика секторини яхши билади. Газпромнинг раиси сифатида Медведев яхши маъмур ва сиëсий инноватор репутациясига эга.

Москвадаги Карнеги сиëсий марказ ходими Николай Петров Медведев жуда яхши пайтда ҳукуматга қўшилаëтганини айтади:

"Миллий лойиҳа билан шуғулланган ва ҳукумат ишини назорат қилган Медведев¸ энди айни вазифасини расман бажаради. Ҳукумат ислоҳотларни секинлаштирган ва яхши даврни сураëтган бир пайтда¸ Медведев кўзга тез-тез ташланиб¸ машҳур бўлади"¸ - дейди мустақил таҳлилчи.

Аммо ҳақиқатдан ҳам Медведев юқори лавозим учун махсус босқичлардан ўтказилаяптими ëки унинг бу каби ишларни уддалай олишини текшириш учун унга имконият берилмоқдами?

Кузатувчиларга кўра¸ Бош вазир Михаил Фрадков раҳбарлигида сиëсий жараëн тўхтаб қолган. Медведевга эса¸ соғлиқ¸ таълим¸ қурилиш ва агросаноат соҳаларига кўпроқ эътибор бериш топширилди.

Бир сўз билан айтганда¸ Путин Медведевга у билан ўйнаш учун бир нечта арқон берди. Медведев¸ агар ишончни оқлай олмаса¸ ушбу арқонда осилиб тураверади. Аммо¸ унинг акси бўлса¸ Михаил Фрадковнинг ўрнига ўтириши мумкин бўлган шахслиги тахмин қилинмоқда.

Сергей Ивановнинг ҳам Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши унинг ҳарбий соҳадаги муваффақиятларидан далолат беради.

Сергей Ивановга кенг ваколат берилиши борасида Владимир Путин мана бундай деди:

"Ўтган ҳафта Мудофаа вазирлиги йиғилишда унинг қатнашчилари вазирлик олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаëтганидан хавотир билдирди. Бош вазир ушбу соҳани яхши бошқариш учун Сергей Ивановни ўзининг ўринбосари этиб тайинлаши ташаббуси билан чиқди"¸ - деди Владимир Путин.

Россия жамоат сиëсати маркази таҳлилчиси Святослав Каспе ҳукуматдаги ўзгаришлар Путин ворислари ўртасидаги курашга янги кўриниш беришига шубҳа билдирмайди:

"Ушбу шахслар азалдан Путин жамоасининг етакчилари ҳисобланади ва уларнинг иккиси ҳам Путиннинг эҳтимолий ворислари номлари ëзилган қисқа рўйхатдан ўрин олган эди. Шундай экан¸ уларнинг тенг лавозимга тайинланиши¸ ворисликка номзодлар ичидаги очиқ курашнинг янги босқичини англатади"¸ - дейди Каспе.

Албатта¸ ҳали вақт бор ва 2008 йилга қадар кўп нарса ўзгариши мумкин.
XS
SM
MD
LG