Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво

Бу сафарги шарҳда марказий газеталарда Ўзбекистон Мустақиллигининг 13 йиллиги нишонлангандан буён ўтган бир йил давомида эълон қилинган мақолаларнинг сарлавҳалари ва уларнинг қисқача мазмунига эътибор қаратилди.

“Халқ сўзи”, “Қишлоқ ҳақиқати”, “Ўзбекистон овози”, “Фидокор” каби газеталарда 2004 йил сентябрдан 2005 йил апрелгача чоп этилган “Мустақиллик йўлидаги 13 йил”, “Шукроналик манзаралари” каби мақолаларда Ўзбекистонда қўлга киритилган ютуқлар ҳақида сўз боради.
“Жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон қонунчилиги”, “Янги парламент – демократия гарови”, “Сайлов – демократия кўзгуси”, “Демократия менга ёрдам берди” каби сарлавҳали мақолаларда ўтган йил декабрда Ўзбекистон Олий Мажлисига ўтказилган сайлов, унинг демократик тамойиллар асосида ўтгани, хорижий кузатувчилар ҳамда маҳаллий халқ вакилларининг сайлов ҳақида билдирган ижобий муносабатлари акс эттирилган.

“Ислом Каримов: “Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар деб ҳисоблашар эди” сарлавҳали мақолада Украина ва Грузияда бўлиб ўтган “рангли инқилоб”лар ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон президентининг мамлакатда “рангли инқилоб”лар бўлмаслигига ишончи комиллиги, “Инсониятнинг ёвуз душмани - террорга йўл йўқ” сарлавҳали мақолада терроризм, сепаратизм, экстремизмнинг ШҲТга аъзо давлатларнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига жиддий хавф солиб тургани ҳақида сўз боради.

Андижон фожеаларидан кейин марказий нашрларда сиёсий мавзудаги мақолалар кўпайгани кузатилди. “Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди” рукни остида туркум мақолалар, мамлакат фуқароларининг муносабатлари тинимсиз бериб борилди. Хорижий оммавий ахборот воситалари бўлган воқеаларни “нохолис ёритаётгани”га доир мавзулар “Эл тинчлик истайди”, “Иғвогарнинг уйи куйсин”, “Яна бир бор дўст кулфатда билиниши ҳақида”, “Иродамиз букилмайди”, “Биз ношукр халқ эмасмиз” каби сарлавҳалар остида ёритилди.

Бу даврда марказий нашрларда Россия-Ўзбекистон муносабатлари хусусида “Ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида”, БМТ ва АҚШнинг сиёсий майдондаги гўёки ўйини борасида “Манфаат мантиқдан устун келганда”, “Ҳакамлик зўрми, хукмронлик?” мақолалари эълон қилинди.

Андижон фожеаларида президент И. Каримовнинг тутган йўлини қўллаб-қувватлашга билдирилган ҳамда бўлиб ўтган воқеалардан кейин шаҳарда вазият барқарорлашгани ҳақида “Мотам тусини олган рангли инқилоблар”, “Ёвузлик ва террор йўлидаги мустаҳкам тўсиқ”, “Халқ донишмандлиги ва соғлом фикр экстремистик жаҳолатга қарши” каби мақолалар чоп этилди.

“Жавоби топилмаётган саволлар”, “Халқ ишончини оқлаш - олий маъсулият”, “Уйдирма ва ҳақиқат” сарлавҳали мақолаларда Қашқадарё вилоятининг Хонобод қишлоғи яқинида жойлашган аэродромдан АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетилиши лозимлиги, унинг бу ерда кўп муаммолар, жумладан, маҳаллий халққа ноқулайликлар келтириб чиқараётгани, бу қарор Андижон воқеаларига боғлиқ эмаслиги таъкидланади.

Сўнгги 2 ой ичидаги “Аввал ўзингга боқ”, “Рангли инқилоб”ларнинг сохта демократизми”, “Демократ. Ким у?” каби сарлавҳалар остида эълон қилинган кўплаб мақолаларда Ғарб демократияси қораланади. Шунингдек, “Террорчи “қочқин” бўла оладими”, “Ҳотамтойлик ортида нима бор?” сингари мақолалардан Руминияга эвакуация қилинган ўзбек қочқинларини Ғарб мамлакатлари гўёки бекордан-бекорга ҳимоя қилмаётгани ҳақидаги тахминлар ўрин олган.
XS
SM
MD
LG