Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:23

Сенсация қандай туғилади?


Феруза “Озодлик” мухбири бугунги ўзбек журналисти қандай маълумот ёки мақолани шов-шувли ҳисоблаши, уларнинг бундай воқеаларни ёритиш ваколати қай даражадалиги, ўзбек журналистикасида сенсацион материал меъёрлари хусусидаги мулоҳазаларни ўрганди.

Россияда чоп этиладиган “Труд” газетасининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков бу хусусда шундай деди: “Бутун дунё нималарни сенсация сифатида қабул қилса, биз ҳам шундай маълумотларни шов-шувли ҳисоблаймиз. Масалан, исталган фожеали воқеа ёки бирор кашфиёт сенсация бўлиши мумкин. Ўзбекистонда журналистлар фақатгина ҳаммага маълум сенсацион воқеаларнигина ёритиши мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бизда (Ўзбекистонда) йирик давлат арбоблари ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ шов-шувли маълумотлар ҳеч қачон берилмайди”.

Журналист Исмат Хушевнинг таъкидлашича, матбуот ходимлари шов-шувли воқеаларни ёритишни истайди. Лекин ОАВ раҳбарлари бу маълумотни бериш учун юқоридан буйруқ кутиб ўтиради.

“Правда востока” газетасининг собиқ ходими Сергей Ежков ҳам шов-шувли воқеаларни маҳаллий журналистлар раҳбарият билан келишган ҳолда ёритиши ҳақидаги мулоҳазаларни қўллаб-қувватлади.

“Ўзбек журналистикасида “сенсация” тушунчаси йўқ. Бунга, албатта, маҳаллий журналистлар ишлаётган шарт-шароит ва имкониятлар сабаб бўлмоқда. Масалан, айни пайтда жойларда аҳолининг оммавий норозилик чиқишлари бўлиб турибди. Намойишчилар у ёки бу раҳбардан норозиликларини изҳор қилмоқда. Бироқ ўзбек матбуоти бу ҳақда лом-мим демайди. Нега? Чунки ҳеч бир журналист ҳукумат билан можарога боришни истамайди. Ўзбекистонда журналистика ҳукуматга хизмат қилади. Шундай экан, бу ерда сенсация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”, деди С.Ежков.

“21-аср” газетаси ходими Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сенсацияни ёритиш сўз эркинлиги ривожланган мамлакатлардагидек бўлмаса-да, айрим шундай мақолалар чоп этилишининг ўзи ҳам янгиликдир. Шу мантиққа асосланиб, ўзбек матбуотида эълон қилинган кучли танқидий мақолани ҳам сенсация сифатида қабул қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG