Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:47

Гўзаллик ҳақидаги сайт эркакларга ҳам ёқади


Шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда «Krasota.uz» янги сайт фаолият кўрсата бошлади. Мазкур сайтда аёлларга гўзаллик сирлари ҳақида маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, сайт гўзал бўлиш борасида маслаҳатлар ва атторлик моллари эълонларини ҳам бериб боради.

- Аёлларнинг гўзал ва соғлом бўлишига ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур сайти очдик,- дейди «Krasota.uz» муҳаррири Наталья Кричагина. – Биз сайт мижозларини атир-упа ва косметика дунёси янгиликлари билан таништириб боришни режалаштирганмиз. Умид қиламизки, «Krasota.uz» иқтидорли дизайнерлар, гўзаллик ва модалар дунёси ишқибозлари учун эркин ижод майдонига айланади.
Сайт аёллар ва гўзаллик дунёси мутахассислари учун катта манба ҳисобланмоқда. Ундаги маълумотлар соч толасидан тортиб тирноқларгача қандай пардоз бериш ҳақида тушунча беради. Янги сайт Ўзбекистон Интернет оламида янги ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда.
Сайт муҳаррирининг айтишича, айни пайтда сайтда олти бўлим мавжуд бўлиб, яқин кунларда психология, аёллар мавзусидаги латифалар каби янги бўлимлар ҳам ташкил этилиши мўлжалланган.
Сайтнинг илк фойдаланувчилари унда балоғат ёшидаги қизлар ва ўрта ёшли аёллар учун ҳам бирдек фойдали маслаҳатлар борлиги, шунингдек, турли фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган пардоз-андоз маҳсулотлари эълонларининг учраши уларга жуда ёққанини айтмоқда.
Сайт билан танишган баъзи эркаклар эса «Krasota.uz»да ўзлари учун ҳам керакли ва фойдали маълумотлар борлигини таъкидлаяпти. Масалан, сайтдаги аёлларга нима совға қилиш мумкинлиги тўғрисидаги маслаҳатлар уларнинг бу борадаги мушкулини осон қилар экан.
XS
SM
MD
LG