Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:38

Муҳаммад Бекжон 19 йиллик айрилиқдан сўнг АҚШда оила аъзолари билан учрашди (ВИДЕО)


Муҳаммад Бекжон учоқда АҚШга учмоқда.
Муҳаммад Бекжон учоқда АҚШга учмоқда.

Қамоқда 18 йил сақланган журналист Муҳаммад Бекжон эркинликка чиқарилганидан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Қўшма Штатларда яшаётган фарзандлари билан кўришига муваффақ бўлди.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган ҳафтада Муҳаммад Бекжонга хорижга чиқиш рухсатномасини берган.

16 июль куни Сиэтл аэропортида уни қизлари ва набиралари кутиб олишди. Улар оталарини сўнгги бора 1999 йилда кўрган эдилар.

Муҳаммад Бекжон 19 йиллик айрилиқдан сўнг АҚШда оила аъзолари билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00

Муҳаммад Бекжоннинг қизи Ойгул Бекжон ўзининг Фейсбук саҳифасида бу ҳақда “Уни охирги марта кўрганимиздан бери 19 йил ўтди. Қувончдан кўзларимиз ёшланди! Ура!” деб ёзди.

Сиёсий маҳбус сифатида кўрилган 64 ёшли Муҳаммад Бекжон ўтган йилнинг 22 февралида қамоқдан озод қилинган эди.

Муҳаммад Бекжон аввалроқ Озодлик радиосига АҚШга фарзандлари ва набираларини кўриш учун вақтинча бораётгани, фарзандлари яшаётган мамлакатдан сиёсий бошпана сўрамаслигини айтган.

Муҳаммад Бекжон мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва "Эрк" газетасининг собиқ бош муҳарриридир

Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга қамоқхона ички тартибини бузиш айблови қўйилиб, жазо муддати яна 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти Муҳаммад Бекжонни “қамоқда энг кўп ўтирган журналистлардан бири” деб атаган.

​Июнь ойида журналистнинг "Қўрқувнинг нариёғида" номли китоби Истанбулда жойлашган "Йитик шифо" нашриётида минг нусхада чоп этилган эди. Китоб умрининг 18 йилини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган журналист хотираларига асосланган.

Озодлик радиоси 2018 йилнинг март ойида Муҳаммад Бекжон ҳақида "Қор босган қоя ёхуд Каримовга мухолиф Жаслиқ тутқуни" деб номланган фильмни тайёрлаб, эълон қилган эди.

Озодлик фильми: Қор босган қоя ëхуд Каримовга мухолиф Жаслиқ тутқуни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:25 0:00

XS
SM
MD
LG