Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:55

Брюссель Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига оид битимни маъқуллади


Дональд Туск.
Дональд Туск.

Европа Иттифоқи Брекзит бўйича битимни маъқуллади. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммитидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Тускнинг фикрича, битим Лондон ва Брюссель ўртасидаги можароларнинг олдини олади.

ЕИ сайтидаги баёнотда Брекзит санаси 1 ноябрь ўлароқ кўрсатилган. Бироқ Британиянинг ЕИдан чиқиши мамлакат парламенти барча ҳужжатларни тасдиқлаганидан кейингина амалга оширилади. Хабарномада томонлар тиғиз ҳамкорлик алоқаларини сақлаб қолиш ниятида экани ҳам қайд этилган.

Матбуот анжуманида Туск, агар Буюк Британия парламенти янги битимни қабул қилмаса ва бу ҳақда Лондон тегишли илтимосномани Европа Иттифоқига юборадиган бўлса, у ҳолда Брюссель Брекзитнинг кечиктирилиши борасида қарор қабул қилиши мумкинлигини айтди.

Бироқ, аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ЕИ Брекзит санасини ўзгартириш ниятида эмаслиги ҳақида баёнот берган эди.

Британия бош вазири Борис Жонсон эса, ўз навбатида, томонларда Брекзитни тўхтатиб туришга асос йўқлигини таъкидлаган.

ЕИ билан музокараларда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон шартномадан "бэкстоп" дея аталувчи бандни – Ирландия чегаралари аниқлангунга қадар Шимолий Ирландияни автоматик тарзда ЕИ божхона иттифоқи ва ягона Европа бозори таркибида бўлишини чиқариб ташлашга муваффақ бўлди. Бунинг эвазига, Британия Шимолий Ирландияда Қўшма Қиролликнинг бошқа қисмларига нисбатан де-факто алоҳида божхона режими амал қилинишига рози бўлди.

Жонсон парламент Битимни маъқуллашига ишонч билдирди. Бироқ кўплаб кузатувчилар бунга шубҳа қилишмоқда.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG