Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:19

Туроператорларга валюта қабул қилишга рухсат берилди


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президентликка номзод

Шавкат Мирзиëев 2 декабрь кунги фармонида 2017 йилнинг 1 январидан туроператорларнинг хорижликлардан меҳмонхона ва бошқа хизматлар учун нақд хориж валютаси олишига рухсат берди

Бажарилди
МБ тегишли меъëрларни ўзгартирди

2017 йилнинг январь ойидан бошлаб нақд хорижий валюта Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан меҳмонхоналар ва бошқа жойлардаги хизматлар учун тўлов сифатида қабул қилиниши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлар орқали хорижий шерикларнинг туристик хизматларига тўлов ҳорижий валютада амалга оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларда резидент ва норезидентлардан нақд хорижий валютани қабул қилиш корхона ва ташкилотларнинг махсус кассаларида, хориж валюта тушуми инкассацияси билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Norma.uz сайтига кўра, бу меъёр Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 12.01.2017 йилдаги 1165-5-сон билан рўйхатдан ўтган қарори билан“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги Низом”га киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда назарда тутилган.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни имзолаган "Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда туризм соҳасини мамлакат иқтисодининг стратегик секторига айлантириш мақсад қилиб белгиланди.

Ана шу йўлдаги қадам сифатида¸ хорижликларнинг Ўзбекистондаги турли хизматлар учун туроператорларга нақд валютада тўлашига рухсат берилди.

Бу ўзгаришгача Ўзбекистон қонунчилиги туристларнинг ҳам барча тўловларни миллий сўмда тўлашини кўзда тутган.

XS
SM
MD
LG