Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:39

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритилсин!


Н.Исмоилов¸ Н.Йўлдошев¸ Ш.Мирзиёев

Н.Исмоилов¸ Н.Йўлдошев¸ Ш.Мирзиёев

Дафн комиссияси

Ислом Каримов вафоти расман эълон қилинган 2 сентябрь куни тузилган дафн маросимини ўтказиш бўйича давлат комиссияси марҳум президент хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар тўплаш ҳақида кўрсатма берди.

Бажарилди
Бу таклифлар асосида президент фармон чиқарди

Президент Шавкат Мирзиеëв 25 январь куни имзолаган янги фармонга кўра¸ 30 январь – Каримов таваллуди олдидан Тошкент халқаро аэропорти¸ Тошкент давлат техника университети, Асака автомобиль заводи, Фарғонадаги санъат саройига мустақил Ўзбекистон 1-президенти Ислом Каримов номи бериладиган бўлди..

Шавкат Мирзиëевнинг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги фармони билан Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича давлат комиссияси 2 сентябрь куни жамоатчиликка эълон қилинган қарори ижро этилди.

Бу қарорда Ўзбекистон Олий Мажлиси иккала палатаси раҳбарлари ва дафн комиссияси раиси¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëев "халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритсин" дея топшириқ берилган эди.

"Халқ ва жамоатчилик"дан тушган бу таклифларнинг президент фармони билан ижрога топширилганлари орасида:

"пойтахт Тошкентда¸ Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида" ҳайкал ўрнатиш¸

Оқсарой қароргоҳида (Ўзбекистон кўчаси, 45) Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш; Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейини ташкил этиш"¸

бутун мамлакат бўйлаб шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш¸

ҳар йили Каримов туғилган 30 сентябрь ва вафот этгани расман эълон қилинган 2 сентябрни алоҳида нишонлаш¸

талабалар учун Каримов номидаги стипендия ташкил этиш¸

"Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш ва

Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш" топшириқлари бор.

Бажарилишини назорат қилиш Бош Вазир Абдулла Ориповга топширилган президент Мирзиëев қарорини ижро қилиш учун қанча муддат ажратилгани қарорда аниқ белгиланмаган.

XS
SM
MD
LG