Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Тошкентда рейдлар: ЙПХ ва МХХ қимматбаҳо машиналарни "овлаяпти"


Жарима майдони
Жарима майдони

Пойтахт Тошкентда Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари “асосан” қимматбаҳо автомобиллар эгаларини турли қонунбузарликларда айблаб, уларга тегишли автомобилларни ушлаб, жарима майдонига жойлаштирмоқда.

ЙПХ ходими Озодликка рейдлар бутун Тошкент бўйлаб Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари ҳамроҳлиги ва назорати остида ўтказилаётганини айтди.

Ҳайдовчилар эса, ўз машиналарини "жарима майдони"дан қайтариб ололмаётганларидан шикоят қилди.

“Йўл қоидаси – умр фойдаси”

“Йўл қоидаси – умр фойдаси” номи остида 10 октябрдан буён ўтказилаётган рейдларда ҳозиргача ўнлаб қимматбаҳо машиналар ушланиб, “жазо майдончаси”га жойлаштирилган.

Исмини сир сақлаш шарти билан Озодликка гапирган ЙПХ зобити “асосан қиммат машиналар эгалари” нишонга олинаётганини эътироф этди.

Тўғри, асосан қиммат машиналар эгаларини ушлаяпмиз. Машиналарини тортиб олиб, "штрафная площадка"га жойлаштираяпмиз. Охирги пайтларда ГАИ ходимларини менсимайдиган бойваччалар кўпайиб кетганди. Шунинг учун уларнинг танобини тортиб қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Штрафни тўлаганлар яна машиналарини қайтариб олаяпти,” деди у.

ЙПХ ходими жаримага тортилган автомобиль эгалари орасида ҳукумат мулозимлари борлигини ҳам билдирди.

Жарима тўланди, аммо...

Ўнлаб қимматбаҳо машиналар жарима майдонига жойлаштирилган
Ўнлаб қимматбаҳо машиналар жарима майдонига жойлаштирилган

Озодлик суҳбатлашган бир неча ҳайдовчи уларнинг автомобиллари “арзимас баҳоналар билан” билан ҳибсга олинганидан шикоят қилди.

Арзимас баҳоналар билан арест қилишаяпти. Машинангни техпаспорти йўқ, ноқонуний жиҳозланган, ишончноманг йўқ, орқа ойнангга қора плёнка ёпиштирилган, деган арзимас баҳоналар билан арест қилиб қўйишаяпти. Иккита ГАИ ходими ёнида иккита формасиз одам турибди,” деди машинаси тортиб олинган тошкентликлардан бири.

ЙПХ зобити Тошкентдаги рейдлар МХХ ходимлари назорати остида ўтказилаётганини тасдиқлади.

Яна бир ҳайдовчи унинг машинасини ЙПХ ходимлари “огоҳлантириш талонисиз” бошқаргани учун жарима майдонига олиб кетганини айтди.

Унга кўра, жарима тўлаганидан кейин ҳам машинаси жарима майдонидан чиқарилмаган.

Штраф площадкадаги машинамни, штрафини тўласамам қайтариб беришмади. Сабабини сўрасам, тўлов квитанциянгиз компьютерга киритилмаган, деб баҳона қилишди. Машинамни қачон қайтаришади, билмайман,” деди у.

Ўхшаш рейдлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан тез-тез ўтказиб турилади. ​

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ЙПХ инспекторлари томонидан 2017 йилнинг дастлабки беш ойи давомида бир ярим миллионга яқин қоидабузарлик аниқланган.

Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳага видео кузатув мосламалари ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG