Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:06

Вазирлар Маҳкамаси Ислом Каримовнинг соғлиғига оид хабар матнини ўзгартирди


“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилади”, дейилган Ҳукумат хабарининг ўзгартирилган ва 29 августда эълон қилинган матнида.

Шундай қилиб, 28 августда эълон қилинган хабардаги "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади", деган жумладан “ва даволаниш жараёни учун муайян вақт” сўзлари олиб ташланди.

ЎзА: Вазирлар Маҳкамасининг 29 августда ўзгартирилган хабари
ЎзА: Вазирлар Маҳкамасининг 29 августда ўзгартирилган хабари

Расмий хабарнинг бундай ўзгартирилиши сабаби номаълум қолмоқда.

Ўзбекистонни 1989 йилдан буён идора этиб келаётган 78 ёшли Ислом Каримовнинг соғлигига оид маълумотни Ўзбекистон ҳукумати илк бор тарқатгани тўғрисида Озодлик 28 август куни хабар қилган эди.

ЎзА: Вазирлар Маҳкамасининг 28 августдаги хабари
ЎзА: Вазирлар Маҳкамасининг 28 августдаги хабари

Вазирлар Маҳкамасининг якшанба кунги билдиришномасида бошқа ҳеч қандай тафсилот йўқ эди. Душанба кунги хабар янада қисқартирилди.

Бу хабар Ислом Каримовнинг жиддий хасталикка йўлиққани ҳақидаги хабарлар ортидан янграмоқда. Ўзбекистон президентининг хасталангани ҳақидаги хабарлар Озодликкка 27 август оқшомидан бошлаб ўз манбалари ва ижтимоий тармоқлардан кела бошлаганди.

Айни манбалар президент Каримовнинг қандай касалликка йўлиққани ҳақида аниқ маълумотлар берган эса-да, Озодлик бу хабарларни мустақил манбалар воситасида ҳозиргача тасдиқлай олгани йўқ.

Ўзбекистонни 1989 йилдан буён идора этиб келаётган 78 ёшли Ислом Каримовнинг соғлигига оид маълумотни Ўзбекистон ҳукумати илк бор тарқатмоқда.

Ислом Каримов ҳар йили 31 августда нишонланадиган Мустақиллик байрамида иштирок этади.

Аммо, бу йилги тантаналарда Ўзбекистон президентининг иштирок этиши мавҳум қолмоқда.

XS
SM
MD
LG