Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:15

Обама АҚШ президенти сифатида видолашув нутқини кўзида ёш билан тугатди


Чикаго шаҳрига сафар қилган АҚШ президенти Барак Обама президент сифатида ўзининг видолашув нутқини сўзлади.

Ватандошларини демократияни ҳимоя қилишга чақирган Обама нутқи сўнгида кўз ёшларини тутиб туролмади.

10 январь куни Тошкент вақти билан соат эрталабки 7да минглаб тарафдорлари ўнгида гапирган 55 ёшли Барак Обама ўзи раҳбарлик қилган ўтган 8 йилга юксак баҳо берди.

У ҳатто ўз тарафдорлари тассаввур қилганидан ҳам кўпроқ вазифаларни бажарганини айтди.

"Америка, биз бошлаган пайтга қараганда, деярли ҳамма жиҳатдан яхшироқ ва кучлироқ жойга айланди, - деди у. - Биз энг бой, энг қудратли ва энг ҳурматли мамлакат бўлиб қоляпмиз."

АҚШ президенти ўзидан аввалгидан кучлироқ Американи қолдираётгани, аммо америкаликлар мамлакат яхлитлигига таҳдид солувчи бўлинишларни енгиш йўлида бирдам бўлишлари кераклигини айтди.

У Эрон билан эришилган ядровий битим, Куба билан муносабатларнинг илиқлашуви, Америка иқтисодиётининг қайта кучланишини ўзи эришган ютуқлар сирасига киритди.

Бироқ у бўлажак президентлар ва ватандошлар ҳал қилиши зарур бўлган таҳдидларни ҳам санаб ўтди.

Американинг аввал бошдан муҳожирлар мамлакати бўлганини таъкидлаган Обама муҳожирларга нисбатан салбий қараш кучайиб бораётганини "таҳдид" дея баҳолади.

"Мен худди биз сингари ватанпарвар бўлган америкалик мусулмонларга нисбатан дискриминацияни инкор қиламан," деди у.

"Агар биз ўзимиз ҳимоя қилган нарсалардан воз кечмасак ва кичикроқ қўшниларга зўравонлик қилган бошқа мамлакатларга ўхшаб қолмасак, Россия ёки Хитой каби рақибларимиз дунёдаги таъсир кучимизга бас кела олмайди," деди Обама.

Кўтарингки руҳда гапирган Барак Обама президентлар ўртасдаги қудрат алмашинуви Америка демократияси "нишони" эканини айтди.

Аммо, унинг ишонишича, "демократия барча учун иқтисодий имконият яратмаса, иш бермайди".

Сўнгги нутқини Оқ Уйдан эмас, балки Чикагодан қилаётганига изоҳ берган Обама "барчаси бошланган жой"га қайтишни истаганини айтди.

Айнан Чикаго шаҳрида 2008 йилда Барака Обама президент этиб сайлангани эълон қилинган эди.

Аввалроқ Оқ Уй Барак Обаманинг нутқи барча америкаликларга, жумладан Трамп тарафдорларига қаратилишини маълум қилганди.

Унинг ўрнига президент этиб сайланган Доналд Трамп президент сифатида 20 январдан иш бошлайди.

Ўз чиқиши сўнгида Барак Обама, минбардан туриб хотини Мишелга мурожаат қиларкан, кўз ёшларини тутиб туролмади: "Охирги 25 йил давомида сен нафақат хотиним ва фарзандларим онаси, менинг энг яқин дўстим ҳам эдинг... Сен билан фахрланаман. Бутун мамлакат сен билан фахрланади".

Обама ​нутқидан иқтибослар

Ирқий муносабатлар ҳақида

Мен сайланганимдан кейин​, пост-ирқий Америка ҳақида гап бўлди. Бундай қараш, ният қанчалар яхши бўлмасин, ҳеч қачон ҳақиқатга айланмади. Чунки, ирқ - бизнинг жамиятимизда кўп ҳолларда кучли таъсирга эга ва бўлувчи фактор бўлиб қоляпти. Аммо ирқий муносабатлар 10 ёки 20 ёки 30 йил олдинга нисбатан яхшироқ эканини биладиган даражада яшадим.

Ўз ютуқлари ҳақида

Агар мен сизга 8 йил олдин Америка катта иқтисодий пасайишнинг аксига эришади, автосаноат қайта ишга тушади, тарихимизда энг кўп иш ўринлари яратилади деганимда … Агар мен Куба халқи билан янги саҳифани очамиз, бир дона ўқ узмай Эрон ядровий дастурини беркитамиз ва 11 сентябрь ҳужумлари ташкилотчисини йўқ қиламиз десам ... Агар мен никоҳ баробарлигига эришамиз ва яна 20 миллион ватандошларимизни соғлиқ суғуртаси билан таъминлаймиз десам, сиз, осиладиган доримиз бир оз баланд, деб айтган бўлардингиз.

Мишел Обама ҳақида

Мишель ЛаВон Робинсон, Саус Сайдлик қиз, ўтган 25 йил давомида сен нафақат сен нафақат хотиним ва фарзандларим онаси, менинг энг яқин дўстим ҳам эдинг. Сен билан фахрланаман. Бутун мамлакат сен билан фахрланади...​

Обама мероси

Президент Барак Обама Оқ Уйни тарк этишга тайёргарлик кўрар экан, Ассошиэйтд-Пресс НОРК маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 57 фоизи у олиб борган сиёсатни ёқлаши маълум бўлди.

Президент Билл Клинтон ҳам президентлик муддати якунида шундай дастакдан баҳраманд бўлганди.

Ўзбеклар Барак Обама қолдираётган мерос ҳақида қандай фикрда?

Озодлик дунёнинг турли нуқталарида истиқомат қилаётган журналист ва таҳлилчиларга айни савол билан мурожаат қилди.

Канададан журналист Улуғбек Ашурга кўра, Барак Обама "жудаям юмшоқ президент бўлди".

- Қанақадир кескин ҳаракатлар қилмади у. Бушга ўхшаб Ироқ масаласига ёрилиб кирмади. Сурия бўлди, тўғри. Лекин Обама қанақадир кескин бир ҳатакатлари билан одамларнинг эсида қолмаса керак, деб ўйлайман. Менинг фикримча, жудаям юмшоқ президент бўлди у, - деди Улуғбек Ашур.

Журналист Улуғбек Ашур Обама мероси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00
Бевосита линк

Аммо, Швециядан журналист Тўлқин Қораев Барак Обамани "ёлғон" сиёсат олиб борганликда айблади.

- Барак Обамадан қолаётган меросни жудаям катта мерос, деб айтиш қийин. Сиёсатини ёлғонлар билан олиб борди. Жуда кўп ёлғон айтди. Ана шунинг оқибатида бугунги кунда дунё алғов-далғов бўлиб ётибди. Обаманинг Яқин Шарқда олиб борган сиёсати натижасида... демократияни олиб кираман, деган ёлғон ҳаракатлар билан мана бугунги кунда Яқин Шарқ нима аҳволга тушиб қолди? Шимолий Африка қандай аҳволга келиб қолди? Бунга исбот ҳам керак йўқ. Далилсиз ҳамма нарса кўриниб турибди. Обамадан қолган мерос мана шу бўлаяпти энди.., - деди Тўлқин Қораев.

Журналист Тўлқин Қораев Обама мероси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00
Бевосита линк


Британиядан таҳлилчи Фарҳод Ҳазратқуловнинг ишонишча, "Обама мисолида Америка демократияси яна бир бор синовдан ўтди".

- Биламиз дунёда "Америка орзуси" деган нарса бор. Тасаввур қилинг, бошқа бир мамлакатдан, қашшоқ бир оиладан етишиб чиққан бола бир кун келиб дунёнинг кимсан энг қудратли бир мамлакати президенти бўлиб, бошқариши... Бу бириничидан демократиянинг синовдан ўтиши, иккинчидан ўша бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларни илгари сурган Американинг ўзи учун ҳам катта бир синов эди, - дейди Фарҳод Ҳазратқулов.

Таҳлилчи Фарҳод Ҳазратқулов Обама мероси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Тошкентдан таҳлилчи Анвар Назиров фикрига кўра, Барак Обаманинг президент этиб сайланиши дунёнинг кўплаб мамлакатларида "умид туғдирди".

- Обаманинг президент бўлишига 20 йил олдин ҳеч ким ишонмасди. Лекин вазият ўзгарди: Америкаликларнинг қора танли вакили президент бўлди. Барак Обама албатта тарихга киради.... Унинг тинчликсеварлигини юмшоқлик деб қабул қилиб, ундан фойдаланган давлатларни айблаш мумкин..., - дейди Анвар Назиров.

Таҳлилчи Анвар Назиров Обама мероси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00
Бевосита линк

Аммо, Тошкентдан мустақил журналист Бобомурод Абдуллага кўра, Барак Обама "Сурияда уруш очган" президент сифатида ёдда қолади.

- Барак Обамани Сурияга уруш очиб, Суриядаги мана шу рангли революция бошлаб, охири бомбардимонларга олиб келган сиёсий ва ҳарбий жанжалларни бошлаб берган одам сифатида эслаб қолишади, деб ўйлайман, - дея хулоса билдирди Бобомурод Абдулла.

Журналист Бобомурод Абдулла Обама мероси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG