Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:07

Тожикистонда “коррупцияга қарши бош курашчи” 15 йилга кесилди


Тожикистон давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги Тергов бошқармасининг собиқ раҳбари Фируз Холмуродзода.
Тожикистон давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги Тергов бошқармасининг собиқ раҳбари Фируз Холмуродзода.

Тожикистон Олий суди Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги Тергов бошқармасининг собиқ раҳбари Фируз Холмуродзодани 15 йил озодликдан маҳрум қилди. Маҳкумнинг қариндошлари ҳукм 19 сентябрь куни ўқилганини маълум қилишди.

Уларнинг айтишича, суд қарорига биноан Холмуродзоданинг мол-мулки мусодора қилинди, шунингдек, жазони ўтаб қайтганидан сўнг беш йил раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

12 сентябрь куни бўлиб ўтган суд жараёнинг сўнгги куни давлат айбловчиси Фируз Холмуродзода 17 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинишини сўраган эди. Бу жиноий ишга “махфийлик” тамғаси босилди ва суд жараёнлари ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

У билан бирга пора олиш ва фирибарликда айбланган аксилкоррупция идорасининг беш нафар собиқ ходими ҳам суд ўриндиғида ўтирди. Уларнинг ҳаммаси турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланаётган олти кишининг ҳаммаси адолатли ҳукм чиқарилишига ва суд томонидан енгиллик бўлишига умид қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, коррупцияга қарши курашувчи идоранинг собиқ 10 нафар ходими устидан суд эшитувлари 19 июль куни Тожикистон Олий судида бошланган эди. Суд ўриндиғида аксилкорупция муассасасининг нафақат собиқ ходимлари, балки аввал агентликда ишлаган Божхона хизмати ва Бош прокуратуранинг уч нафар ходими ҳам бор эди.

XS
SM
MD
LG