Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:09

20 яшар қиз ўзини поезд тагига ташлаб ўлди

"28 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинида яшовчи 20 яшар Гулхан Ибодуллева ўзини поезд тагига ташлади.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, поезд қизнинг танасини иккига бўлиб юборган. Дастлабки тахминлар натижасида Гулхан Ибодуллаеванинг руҳий тушкинлик боис ўз жонига қасд қилгани аниқланган. Воқеа юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси иш олиб бормоқда.

Президент Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқанд вилоят Халқ депутатлари кенгашида қилган чиқишида¸ "аëллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи 145 тани ташкил этади”¸ деди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти​га кўра, 2010 йилда ҳар 100 минг ўзбекистонликдан 7 нафари ўз жонига қасд қилган бўлса¸ 2016 йилга келиб¸ бу нисбат ҳар юз мингдан 9,2 ни ташкил қилган".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG