Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бир ой светсиз ўтирибмиз. Илтимос, ёрдам беринг!"

"Ҳукумат оддий фуқароларни эшитмаётганлиги ва ҳақиқат колмаганлигидан сизга мурожаат қилишга мажбурман! Оиламиз билан тоғли ҳудуддаги кӯп қаватли бинода яшаймиз.

19 сентябрдан бери светимиз йӯқ! Ким, нимага ва нима учун ӯчириб кетганлигини билмаймиз. Портал, Бош прокуратура, Омбудсман, Адлия вазирлиги, ҳатто ООНга ҳам мурожаат қилдик. Натижа йӯқ!

Бу Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Красногорск қӯрғонида жойлашган Полетаев кӯчасидаги 41 уй, 41 хонадон. Бугун роппа-роса 1 ой бӯлди светимиз йӯқлигига. Бугун МИБ ходимлари келиб, счётчикларимизни кӯриб, мана бу расмдаги ҳолда ташлаб кетди.

Ҳоким Сарибоев, милиция ва ширкатимизнинг бошлиқлари, келинг ва расмга олиб кетинг. Шу ҳолат ҳалигача турибди. Ваҳоланки, МИБ ходимлари келганига қарамай, натижа йӯқ! Светимиз йӯқ! Илтимос, ёрдам беринг!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG