Линклар

Жанубий Қозоғистон вилояти Қоратой тумани Сайрам қишлоғида яшовчи 34 яшар Хайрилла Норметов қотилликка уринишда айбланиб 14 ноябрь куни ҳибсга олинди.

Бундан олдин Норметов 31 яшар турмуш ўртоғини христиан динига кирди, дея пичоқлаганини эътироф қилган ва унинг ўзи Whatsap орқали ҳамқишлоғига жўнатган видео 13 ноябрь куни Озодликка етиб келган эди.

Жанубий Қозоғистон вилояти Қоратой тумани ички ишлар бўлимидан Озодликнинг қозоқ ҳизматига келган расмий маълумотга кўра, Норматов ўз хотинини 12 ноябрь куни пичоқлаган. Вилояти[ ИИБ бошлиғи Иброҳим Жўлонов имзолаган ҳужжатда юз берган жиноятга оид тафсилотлар бор.

“1986 йили туғилган сайрамлик аëл 12 ноябрь куни эрталаб соат 09.05 да пичоқ жароҳати олиб Сайрам овули касалхонасига тушди. Суриштирув асносида жабрланувчи ва эри Хайрилла Норметов орасида жанжал чиққани аниқланди. Жанжал сўнгида Норметов ўз хотинининг ўнг кўкрагига ханжар тиқиб воқеа жойини тарк қилган. Оператив амалиëт натижасида Норметов ҳибсга олинди. Унга нисбатан Қозоғистон ЖКП 106-моддаси 1- банди (Қасддан тан жароҳати етказиш) асосида жиноят иши қўзғалди.¸” дейилади расмий маълумотда.

Озодлик мухбири душанба куни Сайрам касалхонаси билан боғланиб¸ эри пичоқлаган аëлнинг "кўп қон йўқотгани ва аҳволи стабил оғир" эканини аниқлаган эди.

Сешанба кунига келиб аëлнинг ўнг буйраги олиб ташлангани маълум бўлди.

Пичоқлаганган аëлнинг қариндоши душанба куни Озодлик билан суҳбатда "ханжар буйракни тешиб ўтганлигини " айтган эди.

"Пичоқ тиқди, бироқ аммамнинг қизи бошқа оқимга кириб кетмаган эди. Поччанинг ўзи эсктремистик оқимларга кириб кетиб бола-чақасига қарамай қўйганди. Битта носки обермайди. Аввал ҳам аммамнинг қизини ўлдириш учун қанча ҳаракат қилган¸ ёстиқ билан бўғган. Ҳозир аммамни қизини амалиëт қилишмоқчи. Пичоқ буйракка қадалган" деган эди жабрланувчининг жияни 13 ноябрь куни Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG