Линклар

Қамоқдан озод қилинган фаоллар Мирзиëевни янги қама-қамаларга йўл қўймасликка чақирди

  • Абдулла Искандар/Озодлик

Мухолифатдаги «Эрк» партияси фаоли Аъзамжон Турғунов ва журналист Солижон Абдураҳмонов ўткан ҳафта қамоқдан озод этилди.

Улар озод этилишидан бир кун аввал жиззахлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов "Жаслиқ" қамоғидан озод бўлган эди.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида гапирган фаол Аъзамжон Турғунов қамоқдан чиққан куни Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганини эшитиб¸ «ўзгаришлар ҳақидаги иллюзия чиппакка чиққанлигини» айтади.

"Қурултой" қатнашчилари фикрича¸ «Ўзбекистонда Каримов режими инерцияси сифатида давом этаëган адолатсиз судлов тизими ислоҳ бўлмагунча» афтершоклар¸ яъни қама-қамаларнинг янги -янги тўлқини давом этаверади.

Афтершо́к (ингл. aftershock) — бу катта зилзила зарбасидан кейин келадиган камроқ кучдаги силкиниш.

Аъзамжон Турғунов бу терминни сиëсий маънода ишлатиб¸ Нурилла Отахонов ва Бобомурод Абдуллаевларнинг қамоққа олиниши жамиятни хавотирга солган такрорий зарба бўлганлигини айтди.

Унга кўра¸ олимлар ер остидаги тектоник ўзгаришлар оқибатини олдини олган каби¸ жамият ҳам сўз эркинлиги ва сиëсий ислоҳотлар ўтказиб қама-қамалар оқимига чек қўйиши мумкин.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG