Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:00

“Афросиёб” тезюрар поездини тошбўрон қилган безорилар ушланди


Қашқадарёда ер эвазига пора талаб қилган ҳокимлик расмийси қўлга олинди. Тошкентда “қора заргар”лардан 8 миллиард сўмлик хазина мусодара этилди. Безорилар “Афросиёб” тезюрар поездини тошбўрон қилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Фуқародан ер эвазига пора, газета обунаси ва металлом талаб қилган ҳокимлик вакили қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ходими Д. Бозоров порахўрлик ва бошқа қонунбузарликлар учун қўлга олинди (“Ҳуқуқ”, 21 июль). Фуқаро А. Алимов деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер ажратишларини сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Ҳокимликнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими расмийси Д. Бозоров эса ер ажратиш эвазишга 700 минг пора, шунингдек, металлом топшириш ва айрим газеталарни мажбурий обуна бўлишни талаб этади. Тафсилотларга қараганда, ҳокимлик вакили кўрсатилган суммадаги порани олаётганда ушланган.

Тошкентда “қора заргар”лардан 50 кг олтин мусодара қилинди

Тошкентда ноқонуний тилла савдоси билан шуғулланган икки жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди (“Даракчи”, 21 июль). Улар тасарруфидаги 50 килограммдан ошиқ олтин, 20 килограммдан ортиқ кумуш, 450 қирот олмос, ёқут, зумрад ва бошқа қимматбаҳо тошлар, жами 8,1 миллиард сўмлик хазина давлат фойдасига мусодара қилинган. Икки гуруҳга ҳам аёллар бошчилик қилган. “Қора заргар”лар деб аталган шахслар Ўзбекистондан хорижий валюта олиб чиқиб кетиб, Қирғизистон ва Туркиядан контрабанда йўли билан заргарлик буюмлари олиб келиб сотган. Жиноий гуруҳ аъзоларига тегишли жазо берилгани хабар қилинган.

“Афросиёб” тезюрар поездини тошбўрон қилган безорилар ушланди

Жорий йилда Тошкент – Cамарқанд йўналишида ҳаракатлаётган “Афросиёб” тезюрар поездини тошбўрон қилиш билан боғлиқ тўртта ҳолат қайд этилди (“Постда”, 16 июль). Транспортдаги ИИБ вакили Авазбек Сайдалиевга кўра, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг учтаси “иссиқ изи”да фош этилди ва айбдорларга тегишли чоралар кўрилди. Маълум қилинишича, йил давомида темир йўл ва унинг атрофида хавфсизликни таъминлаш юзасидан 1400 дан ортиқ рейд ўтказилиб, қидирувдаги 681 нафар шахс ушланди ва жавобгарликка тортилди.

Фарғонадаги хуфя омбордан Қизил китобга киритилган сайғоқларнинг 468 та шохи топилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва МХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда йирик миқдордаги сайғоқ шохлари контрабандасига чек қўйилди (“Истеъмолчи”, 20 июль). Сўх туманида яшовчи фуқарога тегишли хуфя омбордан ушбу ноёб жониворнинг 468 та шохи, 72 дона бўлаклари ва 170 та териси сақланаётгани аниқланди. Қизил китобга киритилган сайғоқ (оққуйруқ)ларни Вазирлар Маҳкамаси рухсати билангина овлаш мумкин. Шунга қарамай, териси ва шохларини пуллаб мўмай даромад қилиш илинжида ноёб жониворларни зимдан овлаш ҳолатлари учрамоқда. Ўзбекистон дунёда сайғоқлар сақланиб қолган бешта мамлакатдан бири саналади.

XS
SM
MD
LG