Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:23

Мусодара этилган 2400 йиллик тангалар, Бўзсувдан топилган жасад


Тожикистон фуқароси хуфёна олиб кетаётган 2400 йиллик тангалар мусодара қилинди. Бўзсувда ўтган ой чўкка ўсмир жасади топилди. Жиззахдаги бир оилада бирйўла уч чақалоқ дунёга келди.

Сурхондарё божхонаси Тожикистон фуқаросидан 2400 йиллик тангаларни мусодара қилди

Сурхондарё вилояти Сариоёсий чегара божхона постида қадимий тангаларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш ҳолати қайд этилди (“Истеъмолчи”, 22 июнь). Ўзбекистонга кириб келаётган тожикистонлик фуқаронинг автомобили кўздан кечирилганда декларацияда кўрсатилмаган 20 дона қадимий танга яширилгани аниқланган. Вилоят бадиий экспертиза мутахассислари хулосасига кўра, тангалар милоддан аввалги IV-III, милодий I-III ва XIII-XIV асрларга тааллуқли бўлиб, қиймати 12,2 миллион сўмга тенг деб топилган. Хуфёна олиб ўтилаётган тангалар давлат эгалигига ўтказилган.

Бўзсувда чўкиб кетган ўсмирнинг жасади топилди

Май ойи охирида Тошкентдаги Бўзсув анҳорига чўкиб кетган 17 ёшли ўсмирнинг жасади тезкор қутқарувчилар гуруҳи томонидан топилган. “Даракчи” хабарига кўра, бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳусан Бобонов маълум қилган. Ҳ.Бобоновга кўра, фуқаролар аксар ҳолларда “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!” каби огоҳлантирувчи белгилар мавжуд жойларда чўмилгани боис бахтсиз ҳодиса қурбони бўлмоқда. Масалан, 2014-2015 йилларда учта шундай чўкиш ҳолати қайд этилган. ФВВ бошқармаси вакили бахтсиз ҳодиса рўй берган заҳоти Тошкент шаҳрида 1050 телефон рақамига хабар бериш лозимлигини эслатган.

Жиззахда бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди (“Оила даврасида”, 23 июнь). Чақалоқларга Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмлари қўйилган. Хабарга кўра, гўдаклар соғлом, вазни ва бўйи меъёрда ўсмоқда.

XS
SM
MD
LG