Линклар

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлиги зобити Ш.М. 11 декабрь куни автомобиль бошқариб Шовот тумани турғуни 39 яшар Эркин Абдуллаевни уриб юборгани ва ярадорга ëрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлиги зобити Ш.М (Тўлиқ исми-шарифи Озодликда мавжуд.тахр.) 11 декабрь куни автомобиль бошқариб Шовот тумани турғуни 39 яшар Эркин Абдуллаевни уриб юборгани ва ярадорга ëрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетганликда гумон қилинмоқда.

Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасининг маълум қилишича¸ воқеа юзасидан тергов бошланган. Машина уриб юборган яқинлари иддаосига кўра, МХХ зобитлари воқеани бости-бости қилишга уринишмоқда.

Ўзбекистон ИИВ лигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ бу воқеа юзасидан терговнинг бориши вазирлик назоратига олинган:

-Порталга шикоят тушган бу борада. Виртуал қабулхонага Шовот туманидан Абдуллаев шикоят қилган. Бу шикоят бўйича терговнинг бориши вазирлик назоратига олинган дейди манба.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG