Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

"Шаҳарликлар ўқишда, туманликлар далада"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Шаҳарликлар ўқишда, туманликлар далада"

"Хоразм вилоятидан ёзмоқдаман. Мана ҳафта бошидан буён Урганч давлат университетининг талабаларини далага пахта теримига ҳайдашмоқда. Далада пахтанинг ном-нишони деярли йўқ. Умуман олганда транспорт ва ташкилий ҳаражатлар олинаётган фойдадан кўплигини аҳмоқ одам ҳам сезиб турибди, талабалар 3-5, нари борса 10 килодан, пахта теришяпти. Бунақа аҳмоқона қарорни берган ҳокимиятнинг гапи биз - ҳимоясиз талабалардан бошқага ўтмайди.

Алам қиладиган жойи далага ўқишга туманлардан келган талабалар сегменти юборилмоқда. Бу очиқдан-очиқ дискриминация-ку?! Тенг ҳуқуқли демократик давлат принципларига умуман мос келмайди. Бу кетишда аҳвол ёмонлашса керак. План тўлмагунча далада юраверар эмишмиз. План пахта бўлса тўлади, йўқни бор қилиб бўлармиди. Шуни тушунишни хоҳлашмаяпти булар. Қачон инсонга инсондек муомала қилишни ўрганар экан бу мунофиқлар?!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG